Аввал божлар, акциз солиқлар тартибга солинмайдими?

Қизиқ эртанги кунга халқни ишонтириш керак деган шиорлар кўпайди, лекин биз ишонамизми?
Эмиратга борганимда шубҳасиз савдогар, бизнесменларга ҳавасим келди. Валюта сиёсати яхши ташкил қилинган, хатто жуда яхши! Божхона билан муаммолар йўқ, бож нима ўзи?!
Хитойга бориб ихтирочилар, ишлаб чиқарувчиларга давлат, оғизда эмас амалда ёрдам беришига, пул ажратишига, фақат ҳавас қиласан киши.

Шу йили Май ойида ишни кенгайтириш учун Шанҳайга бутун дунё экспо кўргазмасига йўл олдик. Атиги тўрт кунлик, саккиз гектар жойга ташкил қилинган, ичида хатто транспорти бор кўргазмада тер тўкиб, ишлаб чиқарувчилар билан танишиб, манзилини олиб, буюрутмалар беган бўлдик. Ҳар қанча ривожланган мамлакат бўлмасин қаттиқ машаққат билан ишларни битирдик. Баъзида яп-яшил чимни устида чарчоқдан ухлаб қолган вақтлар ҳам бўлди. Айланиб тугатиб бўлмайдиган борозларида нарх наволарни, махсулотларни ўрганиб қайтдик.
Юртга келиб ҳар бир кўрган махсулотимизни божхона коди, тўлови, сертификати, лобаратория кўриги, маркировкаси ваҳоказоларини ургандик. Ҳаражатсиз бўлмади албатта. Ҳафталаб қилинган ҳисоб-китобларни гапирмаса ҳам бўлади.
Эски давлат курсида (4000 минглик вақтлар) ҳам божлар жуда катта миқдордалигидан ҳайратга тушдик. Абу Саҳий деган сехрли карголар ҳам ёпилган вақтлар эди.
Август ойида таваккал қилиб яна йўлга отландик. Олдинги сафар кўргазмада танишганимиз завод, фабрикаларни топиб, маҳсулотларни олишга келишилди. Хитой катта, ҳаммаси турли жойда, машаққат устига машаққат.
Фақат импорт эмас ишлаб чиқаришга ҳам режалар тузиб олдик.
Ҳамма ишлар битиб, маҳсулотларга бошланғич маблағларини тўлаб, етказиб берувчиларни аниқ қилиб юртга қайтамиз деганда валюта курси бир баробардан ҳам ошиб кетди, божхоналар вақтинча ёпилди.
Эркин конвертация, ҳуддики ўзи шундоқ ҳам бераҳим божхонани унитди. Натижа нима бўлди? Яна оддий меҳнаткаш, савдогар халқ зарарда. Бир кантенерга 70 миллион тўлайман деб келган тадбиркорга 142 миллион тўлайсан деб турибди. Ким эртанги кунига ишонади? Бозорда 14 минг сўмлик банан 30 мингга чиқиб олди.
Валюта сиёсатини либераллаштириш шундай бўладими?
Аввал божлар, акциз солиқлар тартибга солинмайдими? Қисқаси билмадим нима дейишни.

Абдулазиз Азизов

3 комментария

  1. bojxona boji qayta ko’rib chiqildiku?! ro’yxatini ko’rib chiqqandim ba’zi 70%liklar 30%ga tushirilgan,30%liklar 0%ga tushirilgan edi.Ba’zi mportyorlar zarar qilishi oldindan ma’lum edi.Endigi masala bojxonada emas balki aholining iste’mol quvvatini oshirishdadir.Shunda davlat ham,tadbirkorlar ham yutadi,iste’molchilar ham ,,eh qimmat ekan deb molingiz oldidan sotib olmasdan o’tib ketmaydi.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *