Авто суғурта долларга боғланмайди

Маказий Банк: Республика ҳудудида суғурта ва қайта суғурта шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар фақат миллий валютада амалга оширилиши лозим.

Президентнинг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар (иш ва хизмат)лар учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланади, халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали тўловлар бундан мустасно. Шу билан бирга, ушбу Фармон билан товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар, шунингдек, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши қайд этилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта ва қайта суғурта шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар фақат Ўзбекистон Рспубликаси миллий валютасида амалга оширилиши лозим.

Ўз навбатида, чет эллик суғуртачиларнинг хизматлари учун тўловни амалга ошириш, хизматлар импортига доир амалиёт бўлиб, жорий халқаро операция ҳисобланади ва у бўйича юридик шахслар томонидан чет эл валюасини сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган “Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан амалга оширилади.

Манба: “Kommersant.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.