Қашқадарё вилоятида амалдор «пора» билан қўлга тушди

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. фуқаро С.М.дан Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хужалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи ўз саҳифасида хабар қилган.

Маълум қилинишича, ушбу тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.