Арзон уй-жойларга енгил автомобил қўшиб берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016-йил 22-ноябрдаги “2017-2020-йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур банк ходимларини ҳам янги марралар сари руҳлантирди.

Банк матбуот хизматидан маълум қилишларича, арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга “Имконият” номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Бу тадбирлар жорий йилнинг 10-январидан 1-апрелига қадар давом этди. Ана шу муддатда бошланғич маблағ тўлаган фуқаролар ихтиёрий равишда унда иштирок этди.

Айни пайтда ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди. Ютуққа 500 га яқин қимматбаҳо маиший техника ва 14 дона “Спарк” автомобили қўйилган эди. Бугун ана шу ютуқларнинг ғолиблари аниқланди.

Мақсад ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашдир.

Манба: ЎзА

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *