Аргентина мухолифат қўлига ўтадими?

Аргентина Президентлиги учун ўтказилаётган сайловнинг биринчи босқичида мухолифат номзоди Алберто Фернандез етакчилик қилиб, биринчи турда ғалаба қозониш учун керакли овозларни қўлга киритди.

Маълумотларга кўра, чап марказ коалициясини вакили яъни, собиқ вазир Фернандез дастлабки босқичда 47,29% овоз тўплаган. Марказий ўнг кучлар вакили, Аргентинанинг ҳозирги президент Маурисио Макри 41,30% овоз олган.

Учинчи ўринни собиқ иқтисодиёт вазири Роберто Лавагна эгаллаб, 6,14% сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланган.

Эслатма: биринчи турда ғалаба қозониш учун аҳолининг энг кўп ишончига сазовор бўлган номзодга 45% овоз ёки 40% дан кўпроқ овоз олиши, дастлабки босқичда пешқадам бўлиш учун рақибларидан камида 10% кўп овоз тўплаган бўлиши керак.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.