АҚШда отиб кетилган ўзбекистонлик пицца ташувчи вафот этди

АҚШнинг Теннеси штати Нэшвилл шаҳарчасида бошидан ўқ отар қуролдан жароҳат олган ҳолда топилган 40 ёшли ўзбекистонлик Дониёр Абдумажитов вафот этди.

Нэшвилл полицияси Диноёр бир ярим ой олдин Green card лотереяси орқали Ўзбекистондан АҚШга оиласи билан келган тўрт нафар фарзанднинг отаси эканини маълум қилган.

Дониёрнинг вафот этгани ҳақидаги хабар Gofundme.com ​саҳифасида берилди.

25 августга ўтар кечаси АҚШнинг Тенниси штати Нэшвилл шаҳри шимолида Дониёр Абдумажидов ўз автомашинаси ичида ўқ отар қурол билан отиб кетилганди. Нэшвилл полицияси воқеа юзасидан тергов суриштирув ишларини олиб бормоқда. Отишма тафсилотлари маълум эмас.

Абдумажидов Нэшвилл шаҳрининг Эллистон мавзесидаги New York Pizza тамаддихонасида пицца ташувчи бўлиб ишлаган.

АҚШда яшовчи ҳуқуқшунос Сухроб Исмоилов гапига кўра, ​Gofundme.com сайтида эълон қилинган ҳайрия тадбири доирасида Дониёр Абдумажидов учун 40 минг долларга  яқин пул тўпланган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *