Андижонда рафиқасининг ўрнига пахта теримига чиққан эр далада вафот этди

Андижонда пахта теримига чиққан 58 ёшли Музаффар Умрзақов далада юрак хуружидан вафот этган. Бу ҳақда вилоятдаги манбаларига асосланиб Kun.uz хабар беради.

Маълум бўлишича, Музаффар Умрзоқов Андижон шаҳридаги 8-умумий таълим мактабида фаррош бўлиб ишлайдиган рафиқасининг ўрнига пахта теримига чиққан. Ҳодиса 16 сентябрь куни Избоскан туманидаги фермер хўжаликларидан бири даласида рўй берган. Марҳумнинг жасади Андижон шаҳридаги уйига тез ёрдам машинасида олиб кетилган.

Айни вақтда бюджет ташкилотларида ишловчи ходим ва хизматчиларни ёппасига пахта теримига жалб этилиши туфайли соғлиги яхши бўлмаган ва ҳомиладор аёллар ўз ўринларига маълум маблағ эвазига одам ёллашга ёки теримга ўз яқинларини чиқаришга мажбур бўлишмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.