Алмазбек Атамбаев ҳибсга олинган тарафдорларини озод қилишни талаб қилди

Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаев шу йил 7-8-август кунлари унинг Кой-Тош шаҳридаги уйига штурм амалга оширилганда иштирок этган тарафдорларини озод қилинишини талаб қилди, дея хабар бермоқда «24.kg» нашри.

Қирғизистоннинг собиқ раҳбари, махсус кучлар унинг уйига бостириб кириши қонунга зид эканлиги, шундан келиб чиққан ҳолда, унинг сўзларига кўра, ўша воқеаларнинг барча иштирокчиларига қўйилган асоссиз айбловлар бекор қилиниши ва маҳбуслар қўйиб юборилиши керак. Собиқ президентнинг фикрича, ҳукумат вакиллари ҳам намойишчиларнинг айбсизлиги ҳақида биладилар.

«Агар ҳукуматда бу масала бўйича бирон бир савол бўлса, нима учун бориб, улар билан шахсан учрашиб барчасини аниқлаштирмаяпти», — дея сўради Атамбаев

Атамбаев ҳозирги давлат сиёсий шароитида, у ҳар қандай воқеаларга тайёрлигини таъкидламоқда ва шунингдек, ўз тарафдорларини қўйиб юборилишини талаб қилмоқда.

«Улар фақат адолатга, қонунларга, мамлакат Конституциясига ишонганликда айбдорлар», деди собиқ давлат раҳбари.

Бундан ташқари, Атамбаев ўз баёнотида амалдаги ҳокимият ноқонуний буйруқ берганлар учун жавобгарликдан қочишга ҳаракат қилаётганини айтди.

Атамбаев амалдаги президент Сооронбай Жэнбеков «собиқ президентни обрўсини тўкиш», уни руҳий жиҳатдан йўқ қилиш учун барча имкониятларни ишга солаётганига ишонади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.