Алмазбек Атамбаев 5−6 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев 5−6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти расмий сайтида хабар қилинди.

Ўзбекистон Президентининг 5−6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашадилар.

Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрадилар.

Музокаралар якунлари бўйича Президентлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Қўшма декларацияни қабул қилиши кутилмоқда.

Ташриф доирасида турли соҳаларда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.