Алишер Никимбаев: Ким бизнинг футболчиларимизни жаҳон чемпионатига чиқишни истамаётганликда айбласа, у соғ одам эмас

Табиийки, бугунги ўйин ҳақида ўйлаяпман. Аммо бундан аввал 2005 йил 12 октябрь кечасини ёдга олмоқчиман. ОФКдаги плей-оффнинг Бахрайн—Ўзбекистон жавоб ўйини якунланган эди. Трибуналар бўшаган, жамоалар ва ҳакамлар кийи алмаштириш хонасида эди. Бироқ бизнинг жамоамиз ўриндиқларида Бош мураббий Боб Хоутон ва жамоа сардори Миржалол ўтирарди.

35 ёшли Миржалол Қосимов футболчи сифатида жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун бу сўнгги имконият эканини яхши биларди. Мен унга қараб, ҳаётдаги энг катта мақсадларидан бири орзуга айланганидан хафа бўлдим ва уялдим.

Ҳозир ҳам Миржалол Қўшоқовичга ачинаман. Мен ўша пайтдаги умидсиз туйғуларини ва барчасини ортга қайтариш имконсиз эканини жуда яхши ҳис қилаганман. Ана шундай ўхшаш туйғуни Одил Аҳмедовнинг Хитой билан ўйиндан кейинги интервьюсидаги ҳис-хаяжонга бой фикрларда кўрдим. Амалдаги сардор ҳам кейинги жаҳон чемпионатда иштирок этиш учун унинг жисмоний имконияти етмай қолиши мумкинлигини яхши билади. Бироқ 30 ёшли Одил жамоамиздаги энг катта ёшли футболчи эмас. Сервер Жепаров айнан Миржалолнинг 2005 йилнинг октябрь ойидаги ёши – 35 да. Асосий таркибдаги Анзур Исмоилов ва Азиз Ҳайдаровлар 32 ёшга етиб қолишди. Доим майдонга тушишга шай Александр Гейнрихнинг 33 ёшда эканини ҳам унутманг. Ҳатто букилмас Тор – Виталий Денисов ҳам 30 ёшда.

Ким бизнинг футболчиларимиз жаҳон чемпионатига чиқишни истамаётганликда айбласа, у соғ одам эмас. У бизнинг футболни ҳам, футболчиларни ҳам билмайди. Ҳамма футболчи жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилади. Айтишим мумкинки, мен журналист, ташкилотчи, жамоа бошлиғи сифатида бир неча жаҳон чемпионатларида иштирок этганман ва ҳеч қачон яна бир бор жаҳон чемпионатида қатнашишдан воз кечмайман. Ана энди тасаввур қилинг, энг асосий турнирда ўйнаш учун ҳаракат қилаётган футболчиларни! Ким ҳам бундай бахт ва шарафдан воз кечарди?!

Футболчиларимизнинг жаҳон чемпионатига яқинлашиш учун кўп умри ўтди ва доим бир қадам ундан ажратиб келади. Улар фаолиятидаги айрим майда деталлар жамоатчиликка маълум эмас. Масалан, Нестеров 18 ёшида оиласи билан доимий яшаш учун Исроилга кетмади. 18 ёшли Ҳайдаровни учар агентчалар арзимаган пулга Қозоқ лигасига жўнатиб юборишларига бир баҳя қолган. Денисов 18 ёшида оёғидан оғир жароҳат олганди. Шунга ўхшаш тарих ҳаммада бор. Бироқ шу пайтгача бизнинг футболчиларни бир ғалаба жаҳон чемпионатидан мосиво қилиб келади.

Бугунги ўйин ҳақида ўйлар эканман, қандай якун топишини билмайман, аммо бир нарсани аниқ биламан – бизнинг футболчилар майдонда 100 фоиз эмас, 200 фоиз жонини жабборга бериб ўйнайди. Мен уларга фақат ғалаба тилайман! Ҳа, айнан футболчиларга! Чунки улар ҳаммадан кўра Жаҳон чемпионатига чиқишга кўпроқ ҳақли. Нафақат ўзлари, балки аввалги авлод футболчилари учун ҳам. Хитой билан ўйиндан сўнг Максим Шацких билан хабарлашдим. У ҳам Киевда туриб бизнинг жамоа учун қайғурмоқда.

Мен бугун футболчиларимизга ғалаба тилайман! Барча асл ишқибозлар, хоҳ стадионни тўлдириб ўтирган, хоҳ ТВ орқали ёки интернетда томоша қиладиган мухлислар борки, ҳамма бир овозда менинг шу истагимга қўшилади. Ва ана шунда икки жамоа – футболчилар ва мухлислар – тарихий ғалабани нишонлайдилар!

Алишер Никимбаев, ( Муслим Мирзажонов таржимаси).

15 комментариев

  1. Yigitlarga ikki oģiz gapim: Òziga Bek xalqning Òģlonlari! Bugungi òyinni mustaqilligimiz me’mori, buyuk yòlboshchimiz, birinchi Prezidentimiz hotiralariga baģishlay oladigan darajada òynang va ģalaba qozoning. Maydonga shu el uchun, sizga ishonch bildirib, ortingizdan duo qiluvchi xalq uchun, shu muqaddas Vatan uchun, Òzbek degan sharafli nomni himoya qilish uchun tushing. Shunda albatta ģalaba qozonasiz. Biz sizga ishonamiz!

  2. Усрок чичкооооооок футболчилар, олган ойликларин тешиб чиксин , га…донлар, 1 , 2 тасини хисобга олмаганда хаммени сибирга сургун килиш керак, 35 млн одам сенлардан умид билан 1 дона гол кутятуди — я , шунча гапдан кейин уятме бош кутариб юришасанми, ифлослар,

  3. Уйинчилар кариб кобди хатто Одил хам, тубдан янгилаш керек, 18 ёшли футболчилардан куйиш керек, буларга по…й ютадими юткизадими

  4. Тугри эслабсан. ФИФАга берилган апеляцияни муаллифи хам узингсанку. Уша вактда ютиб туриб, кайта уйин белгиланганидан кейин Бахрайнни ютолмадику… э куй санга ухшаганлар уша вакти хам булган хозир хам бор кейин хам булади шунинг учун хурматли А.Н. кутингни кисиб утир.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *