Александр Генрих терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ҳужумчи Александр Генрих терма жамоадаги фаолиятига якун ясади.

Championat.asia нашрининг маълум қилишича, ҳужумчи ўйиндан сўнг автобусга чиқаётганида «Мен миллий терма жамоадаги фаолиятимни тугатдим. Бугунги ўйин мен учун охиргиси бўлди. Барча ишқибозларга раҳмат айтаман», деган.

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяни енга олмади, натижада жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди.

Манба: “O‘zbekiston 24”

34 комментария

  1. Генрих вактида киладиганини килди тан олайлик энди ростан хам кариди унгга нисбатан шахсан манда этироз йук тагинам билмадим. У килганини хозирги ёш хучумчилар Бабаянни угилчалари билмадим канча асрда козонади

  2. Осонгина ташлаб кетаверар эканми? Шунча харакат буларга килинган сарф харажат лар учун ким энди жавоб беради. Миллат олдидаги ишонч нима булди? Килар ишни килиб куйиб энди силлик кетар эканда !!!!! Хеч булмаса ТВ да чикиб халкдан ишончларингни оклай олмадик дея узр сурай олмас эканми мард булиб!!! Эссиз шунча харакат. Кеча узбек футболининг энг аянчли уйини курдик. Хайф буларга футболчи деган ном. Яна милллий терма а’ зоси эмиш. Шунака номардларга колган узбек футболининг куни курсин!!!!! Жуда хам алам килиб кетяпти. Кани энди ёнингда булса шулар. Нахот буларга хеч кандай чора йук буса. Бошкаларга топиладику мавзу савол жавоб учун. Халк ичида сазойи килиш керак. Дангасалар, текинтомок, ватанфурушлар. Ким куп берса ушаникини упади!!!!

  3. Ўзбекистонда унтадан кўп бўлса керак клублар ҳаммасида 20тадан ўйинчи бўлса 200та ўйинчи бор,нахотки 200уйинчидан 11 та яхшисини танлаб олиш қийин шунга тушинмиманда,нега қатарда ютиб келган ёшларни тўлиқ таркибда туширмади,ҳаммаси эскилар,булар олдинги жахон чимпионатга ҳам чиқишолмагандику кўпи,нега шуни текширадиган йўқми,ёки мишмишлардаги фақат хокимни ўғли прокурорни жияни началник милисани куёви шунақалардан ташкил топганмикан бу таркиб?

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *