Ака, «Айрилиш куйини» қўйинг…

Таксичи радио мурватини буради. Қўтирроқ овоз соҳиби тингловчилар йўллаган мактубларни ўқиш билан оввора экан:

«Ҳурматли Писмадон ака, сизни радиодастурингизни севиб эшитаман. Одамлар сизга ҳасратини тўкиб енгил тортади. Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам юрагимни тирнаётган дардларимни айтгим келди.

Кимни қандайлигини билиш қийин экан. Ҳеч қачон меҳр бериб, меҳр олмас экансиз. Афсуски у мени алдаб кетди. Бошимни қаерга уриб ёришни билмайман. Мени куним ҳеч кимни бошига тушмасин.

Аммо бир жиҳат эзилган кўнглимни кўтаради. Яъни, энди уни қандайлигини билдим. Бошқа алданмайман. Қанийди, у ҳам ҳозир шу радиони эшитаётган бўлса-ю, виждони азобдан титраса…»

Хуллас, шунақа гаплар. Радиобошловчи «куйган» тингловчининг дардини ўқиб бераётганда, хаёлимдан — «бирорта шўринг қурғур жувонни қайсидир номард топтаб кетган бўлса керак-да», деган ўй ўтди.

Аммо «фильм»нинг кульминацион нуқтаси охирида экан. Ҳалиги мактубни ўқиётган радиочи бола унинг эгасини таништираётиб, «Сизга чуқур ҳурмат билан Фазлиддин», — деса бўладими!

Мана сизга ҳар хил хотинчалиш қўшиқчиларнинг — «йиғлоқи» оҳанглари таъсири!

Ўткир Қаламтебратар

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *