«Блогер васвасаси»: нега улардан қўрқамиз?

«Блогерларни ўқитиш» ҳақида томонлар ўз фикрларини билдириб ётибди. Хўп, савол-да, энди.

Қайси блогерларни ўқитишмоқчи? Ижтимоий тармоқдан фойдаланадиган 10 миллиондан ортиқ блогерними? Ёки «фолловер» (кузатувчилари) 5000 дан кўп бўлган блогерларними?

Сиёсат, дин, ижтимоий йўналишда ёзадиган блогерларними? Ёки жуналистика дипломи бор-у, лекин расмий ишламайдиган блогерларними?… Кимларни?

Блогерлик бу янги замон – технологиялар асрининг кўникмаси ҳисобланади. Ҳар ким блогер бўлиши мумкин: тракторчи ҳам, академик ҳам. Блогер умрида бир марта пост ёзиши ёки ҳар куни шу тармоқда ёзиб ишлаши ҳам мумкин.

Бу оддий инсоннинг Интернет технологиялари, ижтимоий тармоқлардан унумли фойдаланишидир.

Ўзи бундай «ўқитиш», «назорат» деган гапларнинг пайдо бўлишига расмий журналистиканинг обрўси тушиб кетганли сабаб бўлди.

ОАВ, журналистиканинг энг биринчи вазифаси нима? – Рост ахборотни етказиш!

Ахборот истеъмолчиси учун РОСТ, ҲАҚИҚАТ бўлган ахборотни олиш муҳим масала. Энди унга фарқи йўқ – ўша ахборотни қўшниси айтадими, чет эллик айтадими, блогер айтадими ёки расмий журналистика, ОАВ айтадими. Муҳими, алданмасин, унинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжини қондирсин.

Мана шу жараёндаги курашда расмий, бошқариладиган, системалаштирилган ОАВ, журналистика ютқазиб қўймоқда назаримда.

Азамат Бегалиев

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.