АЭС — нима у? Физик таҳлили

Ўзбекистон Россия Федерацияси ёрдамида юртимизда Атом Электр Станциясини қураётани ҳақидаги режаси маълум бўлгач, кўпчилик юртдошларимиз орасида турли савол ва гумонлар пайдо бўла бошлади. Хўш, АЭС аслида нима? Унинг юртимизда қурилаётгани қандай натижаларга олиб келиши мумкин? Умуман олганда, ушбу лойиҳа юртимизга кўпроқ фойда келтирадими ёки зарар? Шу ва бошқа саволларга ойдинлик киритиш мақсадида тадқиқотчи, физик Рустам Ашуров қуйидаги мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Атом электростанцияси (АЭС) — бошқариладиган ядро реакциялари натижасида ажраладиган энергияни электр энергиясига айлантирувчи станциядир. Содда қилиб айтганда, реакторда ядро реакцияларидан ажралиб чиқаётган иссиқлик сув буғи ҳосил қилишга сарфланади ва сув буғини электр энергияси олиш учун турбиналарга жўнатилади. Яъни анъанавий усуллар каби сувнинг муҳим ўрни бор. Атом энергетикасининг экологияга зарари анъанавий энергетикага нисбатан анча кам. Самараси эса анча юқори. Масалан, 1кг уран 3000 тонна кўмир бера оладиган иссиқлик энергиясини генерация қилади. Лекин инсон фактори ва табиий омиллар аралашуви натижасида содир бўладиган фалокатларни таърифлаш учун Чернобиль ва Фукусима воқеаларини эслаш етарли.

Келинг, энди рақамларга юзланамиз. Дунёда электр ишлаб чиқаришнинг 11% улуши атом энергетикасига тегишли (қуёш энергетикаси 6,9%). Ҳозир 449та ишлаб турган реактор бўлиб, яна 60та янги реактор ишга тушиши кутилмоқда (манба: NEI report). АЭСнинг йиллик энергия ишлаб чиқаришдаги улуши бўйича Франция етакчилик қилмокда (72,3%). Ишлаб чиқариш қуввати ва реакторлар сони бўйича эса АҚШ яққол лидер. АҚШда 99та реактор мавжуд бўлиб, 2016 йилда улар 805.3 тераВатт•соат энергия ишлаб чиқарди.

Энди эксплуатация масаласига келсак. Савол туғилади: АЭС лойиҳалаштирилиб, ишга тушиши учун қанча вақт керак? 2018 йил Финляндиянинг Олкилуото шаҳрида ишга тушиши керак бўлган реакторни қуриш 2005 йилда бошлаган. Яъни айнан шу реактор битиши учун 13 йил талаб қилинди. Шуни айтиб ўтиш керакки, лойиҳа бунчалик чўзилишнинг асосий сабаби узоқ йил давомида нархлар ўзгариши ва бюджетни қайта кўриб чиқишдаги муаммолар. Бизга таниш муаммолар-а? Умуман олганда, реакторни ишга туширишга кетадиган ўртача вақт ҳозир 7,5-10 йил оралиғида (манба: Energy matters). Солиштириш учун 100-500 мВт қуёш электростанциясини ишга тушириш учун 6 ойдан 1 йилгача вақт талаб қилинади. Демак, биз бугун ҳаракатни бошласак, мевасини 2025-2030 йилларда ер эканмиз. Хўш, унда АЭСларнинг ишлаш муддати қанча? Бу масалага турли давлатлар турлича қарайди. Лекин, ўртача ишлаш даври 30-40 йил оралиғида. Ишлаш даври тугаш атрофида эса махсус комиссия хулосаси билан 5 йилдан 10 йилгача чўзса булади. Қуёш энергетикаси ҳам шу даврни ваъда беради, фақат махсус комиссия ва МАГАТЭсиз. АЭСнинг ишлаш даври тугагандан сўнг, ўша территория маълум муддатга тўлиқ консервация қилинади.

Хом ашё ресурслари масаласига келсак. Ёкилги сифатида бойитилган уран ишлатилади. Яъни бизда қазиб олинадиган уран бойитилиши лозим. Уранни бойитиш жараёни деб, уран таркибидаги U235-изотопи улушини оширишга айтилади. Табиатда уран 99% U238 изотопидан иборат бўлиб, U235 изотопи 0.72% улушни ташкил қилади. U238 изотопи стабил бўлгани сабаб, ўз-ўзидан занжирли ядро рекциясини ҳосил қилолмайди. Шу сабабли ядро реакциялари кетиши учун уран таркибида U235 изотоп улушини ошириш талаб килинади. Энергетика учун 20%гача бойитилган уран ишлатилади. Умуман олганда энергетика учун 5% бойитилган уран етарли.

Уранни бойитиш бўйича дунёда саноқли компаниялар фаолият юритади. Бизга энг яқин бўлгани Россиянинг «Росатом»ига тегишли булган «ТВЭЛ» ёқилғи компаниясидир. Хуллас, Ўзбекистон шароитида ёқилғи импорт қилинади. Ишлатиб бўлинган ёқилғи эса, махсус қабристонларда утилизация қилинади. Чунки ушбу чиқиндилар ўзларидан катта миқдорда радиация чиқариб, тирик организмга салбий таъсир кўрсатади. Бу салбий таъсирлар генетик ўзгаришлар, нурланиш ва бошқа касалликлар кўринишида намоён бўлади. Шу сабабли радиоактив чиқиндиларни утилизация қилиш соҳасида катта илмий ва техник ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бунинг натижаси сифатида махсус қабристонларни кўришимиз мумкин. Бизга географик жиҳатдан энг яқинлари Россияда.

Энг бизни қийнаши мумкин бўлган энг асосий масалага ўтсак. Қизиқиш учун АҚШ, Россия ва Европадаги АЭСларнинг харитада жойлашувига эътибор беринг. Барчаси йирик дарёлар, океан қирғоқлари ва йирик сув омборлари атрофида жойлашган. Нега? Чунки АЭС катта миқдорда энергия ишлаб чиқаради ва буни электр энергиясига айлантириш учун эса мос равишда катта миқдорда сув керак. Шунингдек, сув совутувчи агент вазифасини ҳам бажаради. Бугунги маълумотларга қараганда, 1 MВт•соат энергия ишлаб чиқариш учун 3270 литр сув талаб қилинади (манба: WEF). Бу дегани 100 мегаваттлик бир АЭС 24 соат ишлаши учун 78.5 миллион литр сув керак бўлади. Бу сувнинг 6-10 % қисми буғланиш оқибатида йўқотилади. Биз эса тераваттлик АЭСни орзу қилаяпмиз. Сув ресурслари бўйича мутахассис бўлмаганим сабабли ушбу саволни очиқ қолдираман. АЭСнинг энг катта ютуқларидан бири бу кичик майдонда катта энергия олишдир. Бу жабҳада қуёш энергетикаси яқин ҳам келолмайди.

Сўз якунида шуни таъкидлайманки, АЭС энергия танқислиги даврида идеал ечим бўла олиши мумкин, агар биз ўз ресурсларимизни тўғри баҳолай олсак ва лойиҳалаштириш жараёнида ҳеч бир саволни очиқ қолдирмасак. Хулоса сиздан.

Рустам Ашуров, тадқиқотчи, физик

89 комментариев

  1. «АЭС 24 соат ишлаши учун 78.5 миллион литр сув керак бўлади» дея нотугри ёзилган.
    Аслида 7,85 млн литр сув керак булади.

    1. каердан бу гапларни оласиз кимат арзонни сиз кандай хисобладиз . гэс кандайга газ талаб килади умуман газ керак эмас гидро электро станция

    2. Товба ГЕС да газ йокилишини энди эшитяпман🤔 ГЕС сув айланиши хисобига ишлиди деб ургатишган иккичи домлаларимиз

    3. Гес гагзо электрстанция дебам ойлаяр да одамлар
      Энг арзон электр гес
      Кейин аэс атом электр станця
      Тэс тепло электр станция бунга газ ёки кумир

    1. Янги президент кўра олмаяптими, шунинг учун баъзи сохалар бир йил ичида фоизга эмас баробарга ўсди!!!

    1. Турклар Россия билан тенгманфаатли шартномалар асосида курдиради АЭСни бизда эса бунака тенгманфаатли шартнома асосида куришига ишонмайман. Канакадир сиёсий буюкрус манфаати асос булиб колишидан хавфсираяпман.

    1. тўғри эксплуатация қилинса ҳеч нима бўлмайди, балки энг арзон электр энергия олса бўлади. АЭСларнинг қурилиши давлатнинг иқтисодий ривожланишига катта импулс беради. Ишонмасангиз ривожланган қудратли мамлакатларни кўриб чиқинг деярли ҳаммасида АЭС лар мавжуд. Хатто АЭС ларни ишлатиб пикка чиқиб бўлган ва энди бошқа энергия манбалари устида бош қотираётганлари бор (мисол, Жанубий Корея). Биз эса ҳали ҳам тушуниб тушунмай зарарли, деб ўтирибмиз. Лекин пухта ўйланган лойиҳалар халққа манфаатли бўлади.

  2. AES aslida yaxshi bizga elektr energiya arzon tushadi leki biz bilamizki buno o’rta osia ga qurish xatarli urandan qolgan chiqindi qayerga tashaladi chiqindidan kamida 30-35yil radiyotsiya tarqaladi o’zi shundog’am Qoraqolpog’istonni ekologiyasi buzilib yotibdi tuz sababli……

  3. Давлатни ривожлантириш учун биринчи электр мустакиллигига эришиш к.к
    Электр энергия булмаса ишлаб чикариш ривожланмайди.
    Электр киммат булса товар хом ашёлар тан нархи киммат б.б ракобатга чидамайди
    Арзон электр атом электр станцияларидан келади.ёкилгиси Уран.узимиздан чикади.

    1. Россия камида 10 давлатда АЭС курган ва яна 20 давлатда курмокчи. Бу билан шу давлатларни хаммаси карам бувотти демокчимисиз?

    2. Агар Узбекистон узини АЭСига эга булмаса ана унда сиз айтгандек Тожик
      ва Киргизларга келажакда карам булиши мумкин

  4. Mening taxminim:
    1) Halokat havfi yuqori. Boshqa muqobil variantlarda bunday havf yo’q.
    2) Mabodo halokatsiz ishlagan taqdirda ham, O’zbekiston tabiatiga juda katta zarar yetadi. Boshqa muqobil variantlarda bunday havf yo’q.
    3) Ruslarga o’ta bog’lanib qolish. Boshqa muqobil variantlarda bunday nuqson yo’q.
    4) Juda qimmatga tushadi. Shu pulga boshqa muqobil variantlarda katta yutuqlarga erishish mumkin.

    Faqat bitta variant bor, kichikroq, ixchamroq ko’rinishini, aholidan uzoq joyda, FAQAT QISH FASLIDA ishlatish mumkin!

    1. Ундаям зарар бор меёрдан ортса согликка
      Чунтаккаям узбекистонда ишлаб чикарилган аккумлятор 1йилга етмайди 800минг
      Четникини олсайиз 1милон500минг 2 йилни коралайди
      Узи 500 минглик свет ёкдик 8 ойда
      Учмай турса шу ток хам арзон

  5. Комент езганларга изох: Илтимос уйнаб гапирсангиз хам уйлаб гапирилар сувдаримиз нурланармиш Американи очдиз ЯНА КАЛЛА КУЙАДИГАН БОРМИ САВОДНИ ЧИКАРИЛАР ГАПИРИШДАН ОЛДИН

  6. Аэс бу зур, лекин шартнома шартларини халкга элон килиб халкни розилигини олишсин, агар катта карзга ботсак, бутловчи кисмлари буйича бир давлатга карам буладиган булса унда керакмас, сабиби бизни манипуляция киладиган хар кандай шартнома ва ердамдан кочишимиз керак, мустакилигими з абадий булсин

  7. AES atom elektr stantziyasi rivojlanip borayotgan Òzbek iqtisodi uchun juda muhim va zaruriy yunalish bizda elektr tanqisligi juda katta nafaqat korxonalar orasida balki xalqga oddiy uy joy xonadonlarga muntazam elektr yetkazip berishda ham qiyinchiliklar mavjud shunday ekan arzon va muntazam elektr ta’minoti bn ta’minlay oladigan atom elektr stantziyasi bizga zarur

  8. Чернобыль ни эсдан чикармаслик керак . Канака фалокат булган. Халигача инсонлар озор чекади. Узокни уйлаш керак.

    1. Чернобыль это был человеческий фактор, а сейчас весь процесс автоматизирован причем с системой интеллекта и защитой, так что я лично за АЭС, это решит почти на 94% нашего топливно-энергетичнского кризиса и природных ресурсов нашей республики хватит ещё на 100 лет!

    1. От тэц и грэс народу дохнет регулярно и постояннно в разы больше чем погибло в чернобыле и фукусиме . Ничо никого это не парит… Просто дохнер народ равномерно и постнпенно надышавшись быбросами от продуктов сгорания.

    1. Аллох билгувчи! Бандаси билмайди, факат тахмин кила олади, кафолат берган кафолатига хам кафолат йук. Демак цунами булди!

  9. Атом электр станцияси (АЭС) ни қуриш вақти келди, сабаби ҳаммага маълум, ёқилғи-энергетика ресурслари (нефть ва газ) нинг охири кўриниб қолди. Францияга назар ташланг, мазкур давлатнинг 90% электр энергияси АЭС дан олинади, чунки АЭС дан олинган электр энергия экологик тоза энергия ҳисобланади. Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида электр энергетика мустақиллигига эришган, лекин уни янада кучайтириш учун АЭС қурилиши лозим. Юртимизда ишлаб чиқариш (корхона ва ташкилотлар) қувватлари ортиб борар экан, электр энергияга эҳтиёж кўпаяверади. Ҳозирда юртимизда фаолият кўрсатаётган иссиқлик электр станция (ИЭС) лари юртбошимиз таъкидлаганларидек, электр энергияни валюта ёқиб (газ ва нефть назарда тутилган) олаяпмиз. Бу эса ишлаб чиқарилаётган электр энергия таннарҳининг ошишига олиб келади. Қурилаётган янги ИЭС лар ўрнига АЭС қуриш мақсадга мувофиқ.

    1. Ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур қилиш қийин, чунки ҳамма нарсалар, телефондан тортиб хўжалик жиҳозларигача, барча-барчаси электр энергия билан ишлайди. Уйда бир соат чироқ бўлмаса, қандай аҳволга тушасиз. Йиллар ўтиб, электр энергия ишлаб чиқаришнинг самарали йўлларини изламасак, Ўзбекистон энергетика бўйича қўшни давлатларга қарам бўлиб қолади. Буларнинг олдини олиш учун АЭС ларни қуриш ва кўпайтириш керак.

    1. Хондамир Шаабдурахманов обогощают, но сборки ТВЭЛ не производят. А вообще давно пора было строить АЭС в Навои и Каракалпакии. С точки зрения потенциальных рисков для экологии это лучше традиционных топливных (уголь, мазут, газ) электростанций. В Навои это поможет развивать далее промышленность, а в Каракалпакии решить проблемы с очисткой воды (в идеале при создании мощной АЭС вообще построить электрохимический комбинат по опреснению вод аральского моря и производству тех же удобрений постоянно смываемых туда)

    1. Шу гапингизга яна бир мак,ол:»Иштони йу’к, тиззаси йиртик,к,а кулган экан!»😂😂😂 У’зингиз ту’г’ри «еозишни» у’рганинг, той бола!

  10. Халким бошка йули хам борку.нега айнан атом энергияси.Бизни Узбекистонимизда куёш шамол жуда яхшику жаннатни бузиб нима киляпмиз.Атом чикити ва Атом станцияси учун канча сув кераклигини хам ёзинглар барака топгурлар.Мен каршиман.Майли светсиз утирайлик майли газсиз утирайлик лекин бошка таббиий йулини топишимиз керак.Куёш энергияси шамолдан фойдаланиш энг макбул йул.

  11. Атом энергиясини ва куеш энергиясиясини олиш учун кетадиган хамма сарф харажати мусбат ва манфий томонлари , экологияга тасири в.х.ларини хисобга олиб давлатимизга кайси биридан фойдаси купро буладиганини танлаш кере

  12. Германия мисол учун 2022 йилгача уз худудидаги хамма АЭС ларни ёпишни режалаштирган. Нима учун деган саволга тушинганлар жавобни узи билади.

  13. Qurilsaku yaxshiya. Lekin, qurilib bitgunicha bo‘ladigan o‘g’irliklar yomonda. Qancha muttaxamlar yanayam boyib qolishga harakat qilarkana??? 10 yilni ichida 3 yildan kamida 3 marta qamalib chiqadi. 3 marta yig‘ib yig‘ib qolarkan.

  14. Farhod GES eritojikistonga berildiku suvn kelafi eliktr toki chiqaramiz deb

    Endi AES nima kerak ortiqcha harajat qilib
    AES ga ketotgan mablaggga halqqa zavod fabrikalarni yorgizsin halq boy. Bulsa hitoydan quyosh batariyalarni zuridan sotib olib maza qilib ishlataveradi

    Qancha ishsizlarimiz bor AESni Rossiya olib kelib qgani qurgani bilan Rosiya ham qanaqadur manfat ko’rmasa qurmaydiku
    Ertaga AES qurilgan erni berasan deb talab qilmasin Rossiya tagin

    Tojikiston ana olib oldi farhod GES ni dambani ochaman suv beraman deb

  15. AES xozirgi davirda eskirvotgan usul QUYOSH ENERGIYASIDAN foydalanish kerak misol uchun DUBAY shaxri xozir olimla qoyosh panellarini uzluksiz tok bilan tamirlash uchun yer satqidan taxminan 2000km balandlika joylashtirish xaqida bosh qotirishvotdi

  16. Аэс курилса ахолига электрни арзон сотишадими
    Ёки миб чиларни маошини коплаш учун куриладими
    Электрни нархи ни белгилашда мибни олаётган ойлик иш хакки кушиб хисобланадими

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *