Аброр Зоҳидов: Термам, бугун ютмасанг бўлмас

Бугун, 5-сентябр куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйинида ҳамюртларимизга фақатгина ғалаба тилаб қоламиз. Бор кучлари билан 2018-йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қилишларига ишонамиз. Омад!

Бабаян деб эзилди юрак,
Мухлисларни хўрласанг бўлмас.
Термам, бугун ютишинг керак,
Термам, бугун ютмасанг бўлмас.

Елкамга юк ташлади Хитой,
Сурия ҳам эзар хойнаҳой,
Юзингга гар отсалар ҳам лой,
Термам, бугун ютмасанг бўлмас.

Майли, Эрон кулар эртага,
“Бунёдкор” ҳам тўлар эртага,
Нима бўлса бўлар эртага,
Термам, бугун ютмасанг бўлмас

Саралашлар бунчалар узун,
Очколаринг бунчалар маҳзун,
Мен эртага яшашим учун —
Термам, бугун ютмасанг бўлмас.

Конвертация очилди, мана,
Ўзбек сўми қилди тантана.
Мундиалдан қилмай бегона,
Термам, бугун ютмасанг бўлмас.

Аброр Зоҳидов

11 комментариев

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.