Аброр Зоҳидов: Бабаян кетмасин!

Ростда! Нега энди қилғиликни қилиб қўйиб, осонгина истеъфога чиқиб кетаркан. Эртароқ кетса тушунарли бўларди – янги мураббий хатоларни тўғирлаб, керакли натижага эришишини кутардик. Энди ҳаммаси кутганимизданда расво бўлди. Шундай экан, Бабаян кетмасин. Ҳар бири учун жавоб берсин!

Шу кунга қадар терма жамоа учун умуман қанча маблағ сарфланди, кимларнинг маоши қанақа эди, қониқарсиз ўйинлардан кейин биз кўрмаган парда ортида қандай чоралар муҳокама қилинганди, федерация нега ботқоққа ботаверганимизни кўра-била туриб ҳам ҳатто бармоғини қимирлатмади, умуман бизда футбол тизгини кимнинг қўлида, мухлисларнинг бирорта фикри инобатга олинмайдиган бўлса – бундай футболнинг бизга нима кераги бор, қачон ҳеч бўлмаса терма жамоамизда шаффоф тизим йўлга қўйилади, нега 30 минг сўмлик чипталар бир айланиб 100 минг сўм бўлиб қолади, бунинг ортидаги миллиардлар кимнинг чўнтагини қаппайтиради?

Шундай саволларга жаноб Бабаян ва шу кунга қадар курсисини бўшатмай келган футбол корчалонлари жавоб бермагунларича, бирортаси истеъфога кетмасин! Ҳозир энди бизга янги мураббийнинг ҳам, жамоанинг ҳам кераги йўқ. Ҳа, айнан шундай, йўқ кераги!

Ҳозир, айтайлик Шквирин келиб янгитдан жамоа туза бошлайди, Қирғизистон, Тожикистон каби жамоалар билан ўртоқлик учрашув ўтказиб (балки ёпиқ стадионларда), маза қилиб ютамизми? Яна ўзимизни ёлғон ғалабалар билан алдаймизми?

Йўқ, вазиятга жиддий қарайлик. Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолавермасин. Кейинги келадиган мураббий ҳам билсин, агар хатоларини вақтида тузатишни йўлга қўймаса – охирида ҳар бири учун жавоб беради!

Шундай экан, ҳамма саволларимизга жавоб топилмагунча Бабаян ҳам, федерация раҳбарияти ҳам ўз ўрнидан қимирламасин.

Етар шунча хўрликлар!

Аброр Зоҳидов.

22 комментария

  1. Лекин соккани коттасини олиб чикиб кетишди. Тугри бу муйлов кугирчог агар бу кугирчог булмаганида бундан катталари келиб эй ифлос манабуни бундай кил халк куриб турубди дейишарди ёкий хеч булмаса икки уйин колганида бушатишарди бу муйлов охиригача туради дейишмасдан

  2. Уша икки уйин олдин бушатиш керак деб талаб килинганида каттаконларимиз шундай дейишдику охиригача туради бу муйловингга бит тушгурни. Максад бу кугирчог оркали сокка килиш булган. Манимча охирги уйинларимиз сотилди хам шекилли. Барибир жахонгга чикиб бир иш килолмаслигига кузи йитган коттаконларимиз зур пул килишди бутун авлодига йитадиган килиб ириб оксин топган пулларинг илохим Халкни шунча дилини огритган

  3. Babayanda ayb yo u xam bowqa murabiylar qilgan iwni qildi yani talanti yoq soqqasi bor lattalardan katta qaxramon yasamoqci boldi afsus udasidan ciqmadi wuning un avalo mtj bowida turgan soqacilarni yoqotiw kere wunda odi murabiyam yaxwi natijalarga eriwa oladi

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.