Абдураҳмон Мешаян: Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Mайли, саккиз тилни билганинг яхши,
Хорижий юртларда бўлганинг яхши.
Аммо, бир ишинг деб ўлганинг яхши,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Минг йил чирансангда сендан чиқмас рус,
Сочингга берсангда бўяб сариқ тус.
Товуққа ҳам тақлид қиларми товус?
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Хўп, замонавий бўл, тўплагин олтин,
Сен ўхшаш истаган ўшал зотлар чин.
“Бисмиллоҳ” ҳам айтмас таомдан олдин,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Сенинг бобонг Темур! Грозный эмас,
Сен “чистый” миллатсан “грязный” эмас.
Руслар учун “мразь”сан, ўзбек учун “мараз”,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Сен учун отанг “пахан”, онанг “мамашка”,
Мойчечак ҳам сен учун оддий “ромашка”.
Ўзи “қўй” экансан, йўғе “барашка”,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Бу кетишда охир сендайин нокас,
Ислом динидан кечиб чўқинмасанг бас!
Виномиш қўлингда шароб, мусаллас.
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Жуда димоғдорсан инглизлардек,
Дидинг ҳам нозикдир танноз қизлардек.
Минг қилса ҳам сенсан “Made in Uzbek”,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Миллатчимасман-у учига чиққан,
Бу ифлос одатинг айт кимдан юққан?
Сени Наташамас, Ҳалима туққан!
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Масхара қиласан дўппи саллани,
“Колыбель” атайсан ҳатто аллани.
Қўй гўштига қўшиб ейсан “салани”
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Сен учун ўзбекнинг ҳаммаси “харип”,
Бизлар бобоймишмиз қолганмиз қариб.
Гитлер ҳам қолмаган бунча ўзгариб,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Етти ёшга тўлди фарзандинг Қудрат,
Ҳалигача уни қилмадинг суннат.
Падарингга эмас, ўзингга лаънат!
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Сени ким деб атай, бир ажнабийми?
Бир сен ижобий-у, ҳамма салбийми?
Алишер дейми ё, Алёша дейми?
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Дейсан “уч юз кўкин” сенга тўларман,
“Напиши мне стих” , мухлиси кўпман.
Сендай отарчига шеър ёзиб бўбман!
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Ўзбеклар ёввойи “дикий” деяпсан
“Ромкангдан” чиқяпсан”, “дерзкий кетяпсан”
Уятсиз! Ўзбекнинг нонин еяпсан,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Бор, бошқа безовта қилмагин мани,
Ўзбекча сўкиш ҳам уволдир сани,
Ёнимдан тур йўқол! Кет қани,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Майли, не қилсанг қил, тинч ҳам қўяйлик,
Фақат ўлсанг айтчи, қандай кўмайлик?
Ё санинг қабрингга хоч ўрнатайлик?
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Тилим қичийдида, Рениснинг шеъри,
Ёлғондан наридир, алдовдан бери,
Ўрис бўлмаганку, онангнинг эри,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?.

Абдураҳмон Мешаян.

3 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *