А. Казанцев: «Мирзиёев Ўзбекистон манфаатлари йўлида оқимга қарши бормоқда»

Москва давлат халқаро муносабатлар институти бош илмий ходими, институтнинг Марказий Осиё ва Афғонистон муаммоларини тадқиқ этиш маркази директори Андрей Казанцев ўз Facebook саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

А. Казанцев фикрига кўра, бугун собиқ шўролар ҳудудида, ҳатто бутун дунёда консерватизм руҳи устуворлик қилаётган бир пайтда Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳсинга сазовордир.

«Мен доимо Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида жуда эҳтиёткорлик билан фикр билдирар эдим, – деб ёзади А.Казанцев. – Лекин бугун бу ислоҳотлар ҳақида очиқ-ойдин айтиш керак, деб ўйлайман.

Шахснинг йириклиги нима билан белгиланади? У керак бўлганда «оқим бўйлаб», зарурат туғилганда эса «оқимга қарши» ҳаракатлана олади, оддий, ўртамиёна инсон эса бундай қилишга қодир эмас. Йирик шахс ижодий ёндаша олади. Бу, айниқса, сиёсатчиларга хос.

Бугун собиқ шўролар ҳудудида, ҳатто бутун дунёда консерватизм руҳи устуворлик қилмоқда. Шавкат Мирзиёев эса Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқди. Дунёда ва собиқ шўролар ҳудудида ўз қобиғига ўралиш кайфияти кучайиб бораётган бугунги кунда  Шавкат Мирзиёев халқаро иқтисодий ҳамкорликни жиддий  равишда кенгайтиришга бел боғлаган. Жаҳонда турли қарама-қаршиликлар кучаймоқда, аммо шунга қарамай Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги қўшнилари билан муроса қилиб, минтақадан ташқари барча Ҳамдўстлик давлатлари билан муносабатларни яхшилашга уриняпти. Тўғри, Шавкат Мирзиёев оқимга қарши бормоқда, лекин бу ишлар фақат ва фақат Ўзбекистон манфаатлари йўлида амалга оширилаётгани таҳсинга сазовордир. Унинг шахс сифатидаги йириклигини белгилайдиган омил ҳам айнан мана шунда!», — деб сўзларига якун ясаган Андрей Казанцев.

 

6 комментариев

  1. Ассалому алайкум ! Маколада кутарилган гап инкор этиб булмайдиган факт.Бу инсонни (ш. Мирзиеев) АКШ элчиси- хоним хам бунчалик кутмагандим деб такидлади. Хали купчиликни лол колдиради. Файзбогга келсак борингларга ШУКИР ва Ташаккур.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *