«Автотест» фириблари-2: «Автотест» инновация қурбонига айланди (Муносабат)

Яқинда кичик шов-шув кўтаришга эришган «Автотест» фириблари фош бўлди» номли мақола турли сайтларда тарқалиб кетган эди. Жумладан, dia.uz сайти ҳам ушбу мақолани ўз сайтида эълон қилгач, сайт таҳририятига «Автотест»дан мактуб келган ва якунда сайт ижодкорлари мақолани ўчиришга мажбур бўлишган эди.

Бунга жавобан самарқандлик блогер Мирзо Субханов ўз блогида «Автотест» ходимларига далил-исботларга тўла бир материал тайёрлади.

«Avtotest Report» МЧЖнинг Fayzbog.uz ва бошқа бир қатор интернет нашрларда эълон қилинган «Автотест фириблари фош бўлди» мақоласи юзасидан билдирилган норозилиги ҳамда ширкат томонидан тухмат деб кўрсатилган важлар бўйича муносабат билдирамиз:

Вазирлар Маҳкамасининг 693-сон қарори бўйича «Юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йилда қайта ошириш» бўйича ҳуқуқ фақат «AVTOTEST REPORT» МЧЖ (СТИР302368520)га берилган. Қарорда ҳеч қандай улуши бор корхоналар ҳакида айтиб ўтилмаган.

2000 йил 25 майда қабул қилинган Ўзбекистон республикаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига асосан:

«Лицензиялар тегишли бланкларда расмийлаштирилади. Лицензияларнинг бланклари қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади, улар ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши лозим».

Юқоридаги ҚОНУН ҳужжатига асосан «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ (СТИР305121289)га берилган катъий рақамланган ва ҳимояланганлик даражасига эга лицензия бланкаси нима учун мавжуд эмас?

Худди шу қонуннинг 25-моддасига асосан: «Лицензияси мавжуд бўлган корхоналар туғрисидаги маълумотлар лицензияловчи орган (Вазирлар Махкамаси) нинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади» дейилган.

Вазирлар Махкамаси сайтида на «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ (СТИР305121289) ва на бошқа вилоятларда фаолият олиб бораётган профилли корхоналар тўғрисида маълумот бор.

«AVTOTEST REPORT» МЧЖ нима учун вилоятларда филиаллар очмади?

Корхонанинг учинчи ширкатлар орқали лицензиясиз фаолият олиб бораётганлигини фақат солиқдан қочиш ва даромадларни яшириш мақсади билан изоҳлаш мумкин. Ўзбекистон республикаси Давлат статистика қўмитаси сайтидаги расмий маълумотларга кўра: «AVTOTEST REPORT» МЧЖ (СТИР302368520) «кичик тадбиркорлик субъектига мансуб эмас», «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ (СТИР305121289) эса «кичик тадбиркорлик субъектига мансуб». Бу эса «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ ўзининг таъсисчиси «AVTOTEST REPORT» МЧЖ (СТИР302368520)дан 2,5 баравар кам солик тўлайди, дегани.

Лицензиясиз фаолият юзасидан корхонага келиб тушган даромадлар тўлиқ равишда 100% давлат фойдасига мусодара қилиниши мумкинлигини ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоиз.

Автотест жахон тажрибасида кузатилмаган, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимидаги оламшумул инновацияларни яратган бўлсада, солиқ ва лицензия борасида яратган яна бир янги «инновация»си, унга панд бериб қўйди.

Автотест монополист сифатида, ўзи қўйган «лицензион тузоққа» ўзи тушди.

Вилоятлардаги юридик шахслар ҳайдовчиларига «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ ва бошқа шунга ўхшаш корхоналар томонидан лицензиясиз хизмат кўрсатилаётганлиги юзасидан огоҳлантирамиз. Алданиб қолманг!

Мирзо Субханов

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *