«Ўзбекистон ҳаво йўллари»: ким иту ким карвон?

Ҳиссиётлар жунбушга келганида энг яхшиси — тилни тийиш. Агар бирор ташкилот ходими бўлса икки марта тилни тийиши керак. Чунки айтаётган гапи унинг эмас, балки ташкилотнинг номидан қабул қилинади.

Мана, бир неча кундирки Қозоғистондаги фожиа муҳокама қилинмоқда. Қурбонлар сони оз эмас ва бу тарздаги фалокат биринчи марта бўлаётгани йўқ. Бу эса табиий равишда халқнинг эътирозлари ва хавотирларини уйғотмоқда. Шунинг учун ким айбдор деган масала атрофида энг кўп баҳслар давом этаяпти. Кимдир йўл ҳақини жуда ошириб юбориб, халқни арзон вариантларни излашга мажбур қилаётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари»ни айблаётган бўлса, кимдир ёшларни ўз вақтида ва ўз жойида етарлича ҳимоя қила олмаётган Ёшлар иттифоқини, бир гуруҳ зиёлилар чириб битган, коррупцияга ботган таълим тизимини айбламоқда. Хуллас, ҳиссиётлар учига чиққан. Ким кимни айблаётган бўлса ҳаммасида асослар, сабаблар бор. Бундай шароитда халқнинг туйғулари билан ўйнашиш, ҳар қандай фожиада одамларнинг ўзларини айбдор қилиб қўйиш, ўзини четга олиш, айбни зиммасидан соқит қилиш масалани баттар чигаллаштиради.

Давронбек Ниёзов.

Куни кеча «Ўзбекистон ҳаво йўллари» директори ўринборсари Давронбек Ниёзовнинг таниқли блогер Макаренкога мурожаати олов устига сепилган мойдек бўлди.

«Сизларга ҳеч ким, Олма-Отадан учмагин, деб таъқиқ қўяётгани йўқ. Танловни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқингиз бор.

Биз 5 ой аввал олдиндан барча мавжуд рейсларни эълон қилиб бўлганмиз, билет нархларини ҳам белгилаб чиққанмиз. Одамлар билетларни сотиб олишяпти. Табиийки, билетни биринчилардан бўлиб олганлар учун нархлар ҳам арзонроққа тушади», — деган амалдор сўзини “Ит ҳурар, карвон ўтар” мақоли билан якунлайди.

Бу гаплардан кейин бир қанча саволлар туғилади. Танлаш деганда Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон пойтахтлари аэропортларидан бирини танлашни назарда тутаяптими? Шундай бўлса унинг сўзлари қанчалик адолатдан? Менимча, танлаш Ўзбекистоннинг ўзидаги бир қанча авиакомпаниялар ўртасида бўлса ҳақиқатдан ҳам Остона ёки Бишкекни танлаш ёки Тошкентдан учиш ўзимизга боғлиқ бўларди.

Нимага асосланиб биздаги авиачипталар нархи қўшни давлатларникига қараганда анчагина қиммат? МАКнинг шохи борми? Ўзбек халқининг тўлиқ тошиб ётган хазинаси борми ёки? Ёки қозоғу қирғизларнинг самолётлари ҳавога керосинмас кўмир ёқиб кўтариладими? Нега қиммат? Нима учун ўзбек ўзини авиакомпаниясида уча олмаслиги керак?

Хўш, жаноб Ниёзов «ит ҳурар – карвон ўтар», деганда кимни ит, кимни карвон деди? Макаренко ёки МАК чипталарининг нархи баландлиги айтиб, уни бошқа авиакомпаниялар билан таққослаб, сўзларининг ҳақлигини исботлаб бераётган, ўзбекнинг йўлдаги фожиаларида «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг ҳам айби борлигини таъкидлаётганлар итми? Жуда кўп «итлар»нинг ҳуриши карвоннинг йўли нотўғри эканидан далолат бермаяптими?

Санжар Саид

67 комментариев

  1. Оддий махаллий авиачипталарни нархи осмон буп етибдику… Ургенчга, Нукусга чипта нархи факат бир тарафни узига 500-600 минг…
    Бир йил бир ярим йил олдин 250 минг эди, шу киска муддат ичида икки, икки ярим баравар ошиб кетди, инсоф хам керак азгина….

    1. Ха ракобат йук факат Ўзбекхавойуллари , бундан ташқари Улуғбек Рўзиқулов хаво йулларига бошлиқ кўтариладиде манополист

    2. Исми Гул ракобат бумаса булар ошириб боришвуради авиация сохасини хакикий мутахасисини ва бошка чет эл хаво йуллариям ишфаолиятини бизни юртда бошласа туризим хам хизмат курсатиш хам нарх наво хам пасайади авваллари чет эл авиакомпаниялари валютани конвертациясига кийналарди хозир бемалол

  2. ха хозир хеч ким хак хукуни талаб килми куйди айникса миллатдошларимиз ватандошларимиз нарх наво ошишигаая хизмат курсатиш сервис хизматлари яхшимаслигигаям куникиб ковоммиза кушни давлатлар фукаролари талашади хак хукукини химоя килади бизникилар бир икки сум шапка бериб ишимни битирдим деб таъмагирлик порахўрликка ўргатиб куйдик ўзимиза афсус

  3. Билмадим бу каллобликни биласизларми йук бу аммо хакикат менинг танишим Швецияга келиши учун таниш кассирдан,левий арзон билет сотиб олиб,келиб кетди,ярим нархда,бу пуллар кимни чунтагига тушаркин ажабо,бундай билетлар менимча битта эмас,хар куни булса кк бу левий пуллар,бунга эса тил ожиз….

  4. Булар пулдан бошқа нарсани ўйламайди, Хаво йўллари, GM авто буларга кимн кучи етаркин ман хайронман. Хаммаёқда янгилик ислохотлар бўлиб ётибти булар тепса тебранмас хеч нарса ўзгармаган. Хаво йўлларидаям GM (Автопром) даям кааатта катта каламушлар ўтирибти.

  5. Мана шунака саводсиз, амалга оч ёшларни амалга куйса шунака расво булади. Агар саводли булса, матбуотгами ёки телевиденияга чикиб, авиа чипталар бизда нимага кимматлигини тушинтириб берсин. Нимага Бишкекда арзон, бизда ота калласи. Самалётларни украина, киргистон неча пулга сотиб олишган, бизникилар неча пулга сотиб олган, узига тугри булса халкка тушинтирсин. Тушинтириб беролмаса ишдан кетсин. Бунака кадрларни бунака лавозимларга ким куяди? яъна таниш-билишми? Хар бир катта лавозимга 3-4 тасини делосини олиб, тест оркали куйиш керак. Катта лавозимли ишларга саводсизни куйилса, улганда хам ёнига саводлини якинлаштирмайди. 25 йил бизга дарс булиши керак.

    1. Бизникилар қимматга олади самалётларниям ёқилғию эхтиёт қисимларниям, чунки «откат» олишади. Ман буни аниқ биламан, аэропорт нимаки сотиб олса албатта «откат» олади қимматроқ ёзиб ўзини » долясини» олади. Шу харажатларни қоплаш учун бизда авиа чипталар отни калласидек

    2. Яна таниш билиш аник хукуматдан аммасини эри утирибти,тарбия умуман йук,Хаво йулларида тозалов утказадигон пайт келди,самолетлар лизинга олинган,шундай рейслар ташкил килишган чунтакларига ишлаб компанияни банкрот холатига келтиришган шунинг учун 5-йилга соликдан озод килишган,компанияга ташки бошкарувчи тайинлаш зарур,

  6. Narxi qimmat bo’ganiga yarasha bulani muomalasi yaxshi bo’ganidayam mayli edi. Rossiya federatsiyasiga uchip ketayotganlarga odamde muomala qimaganiga shaxsan o’zim nechi marta guvox bo’lganman. Xuddiulardan qarz olip bilet sotib olganday. Muomala madaniyati, farosat, etika estetika va qolaversa SERVIS «0».

  7. Шу пайтга бу гапларни айтмокчи эмас эдим ,бу и……чани гапидан кейин талаб киламан бу и……ча истеьфога чикиши керак,бу кимнидир угли инсофи булса узи кетсин,МАК Хаво йуллари давлат тасаруфидаги компания ,5-йилга соликлардан озод килинган,лекин шу и….ча айтган авиачипталарни оддий одам сотиб ололмайди,чунки Т-тариф авиачипталар биринчи кундан бронь килинади,коррупция авжида бу компанияда ,мавсум пайтида хар битта рейсга ошикча чипталар сотилади ким улгурса учиб кетади лекин 3-4 кунлаб пасажирлар аэропорта колиб кетади,Москвада хам шу ахвол кандайдир хинд Джон Хаво йулларини чипталарини сотади,бу баччани текшириш керак каердан келиб колган Хаво йулларига ,кандай билим юртини тугатган ,кимни аммасини угли,азиз ЮРТДОШЛАР БУНИ СУЗЛАРИНИ ШУНДАЙ КОЛДИРИБ БУЛМАЙДИ ВАКТИ КЕЛДИ БАРЧАНГИЗ КУЛЛАБ КУВВАТЛАНГ БУ И…….ЧАНИ ТАЛАБ КИЛИНГ ИСТЬЕФОГА ЧИКСИН,19 январьдан бери узимга кела олмаяпман бу нима демокчи ,хозлаганингни килинглар демокчими?шундай хам 3-йилдан бери мени кизим факат Аэрофлотда учади чунки Хаво йуллари чипталари осмонда,

  8. Uzbekni nolasi ollohga etsada hukumatga etmas ekanda uzbegim havo yulari boru uzbegim munishga zoru oldindan bor gazni uralga berib tapi yoqgan uzbegim uzida samaloti boru aftobusda engan uzbegim 😪😪😪😪😪

  9. opa sizdek noko’r insonlar bor yurtimiz rivojlana olmaydi. Siz itga tenganlash muhtaram ISLOM KARIMOV mana shu yurtimizni mustaqil qilib bizga hurlikni berdi. U kishi qilgan ishlarni ANCHA muncha inson qilolmaydi. Sizdek insonlarni aslo o’zbek ham deb bo’lmaydi.

  10. Ботир Рустам .Мен хайотда куп кийинчиликларни курганман ватйошим сиздан анча катта .Каримовни шалтогини Мирзиеев тозалаетганини нахотки кузингиз куриб аклингиз етмаса.

  11. Донёрбек Ниёзив ахар халк, ит булса шини билинки
    шу итлар булмаса сиз хеч Ким эмасиз шу хлкни пулига Уй солиб бола бокяпсиз сиз карвон хам эмасиз чунки карвонбоши сизнинг тепангизда

  12. Эшитганидим МАК солиқдан қанчадур муддатга озод этилганлигини. Солиқлардан озод бўлиб нарҳи шунча осмон агар солиқ тшланса борми Ўзбекистонликларга самалёт харом бўларканда. Ё ман солиқ ҳақида нотўғри эшитганмидим. Билганлар борми шу ҳақда бирор нима?

    1. МАК Хаво йукллари 5-йилга барча соликлардан озод килинган,чунки 25-йил мобайнидан давлат компаниясини банкрот холатига олиб келишли,сурайдигон одам йук и…..чалардан.

  13. Бу Ниёзов дегани ким буп кетди миллий авиа компания номидан гапиришга канчалик хакки бор узии миллий суз ишлатилдими бу миллат хизматида булган тагкилот булиш керей меш корин амалдорларни хусусий мулки эмас.

  14. Bu erda asaason manapoliya O’zbekiston havo yullari ataylab UZBdagi Airportni narxi qimmat qilib quygan boshqa horij companylari ham UZB ga qimmat narxda hizmat kursati va shunining uchun Uzbda boshqa horijiy Aviya kompanylar yuq!

  15. Агар бу киши зиёли укимишли инсон була туриб шудай деб ёзсалар шундай бир гап эсимга тушди,онамни кози ,,,,,,,,,,, дардимни кимга айтай деган экан.!!!

  16. Манимча бу вазиятни Сиз азизлар нотугри тушунгансиз, Davronbek Niyazov ит деб узини, караон деб халкни назарда тутган😊😊😊
    P.S. Халклар ва миллатдар абадийдир, мансаб эса вактинча! давронга ухшаган лайчалар шуни эсидан чикармаса булгани!

  17. Рузиқуловни ишдан олиб ташлабдилар бугун ПРЕЗИДЕНТ… ХОЗИР КУН. УЗ ХАБАР ЕЗДИ… ЖУДА ТЕЗЛАШИБ КЕТДИКУ, ЖАЗОЛАШ ЖАРАЕНИ… «ИТ ХУРАР КАРВОН УТАР» маколчи хакида эса маълумот йук хали.. 😂

  18. Botir Bobirov.Мустақиллика ким сабабви бўлган биласизми? Тарихди бир ўқинг ахборотди камроқ кўринг? А.И.Каримов мустақилигимизга биринчилардан бўлиб қаршилиг қилган хатто референдум ўтказганлар.Халқ хам ўша пайтда қарши бўлганлар.Бизи чор Россия ўзидан итариб чиқариб юборган.

  19. Узим итман -демагунча бу нокасни тинч куймаслик керак! Бу пост юкоригача етиб борсин , ким бу узи халкни хакорат киладиган оеги ердан узилган амалдор!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *