Абдулазизхон Акрамов: Хўрланган шифокорлар

Бутун дунёда энг улуг касблардан бири Шифокорлик хисобланади ва бу касб эгалари узларининг жонкуярликлари билан бошка касб эгаларидан ажралиб туришади. Шифохонага борганимизда бизни дардмизни тинглаб унга даво топиб бизни соглигимиз хакида кайгуришади. Хозир эса биз шифокорларимизни кийнаётган масала хакида суз юритамиз ва уларни дардини тинглаймиз!
Бугун кўпчилик врачларни катта ойлик олади, шунинг учун пул олмай, ўз ишини виждонан бажариши керак, деб ҳисоблайди. Жуда кўпчилик врач бўлишни орзу қилган, болаларини врач қиламан, деган орзуда ўқитади. Энди врачликнинг Ўзбекистондаги ҳозирги аҳволига бироз назар ташласак. Аввало, ўқув юртларидаги ҳолат: ўқув йили яқингача 7 йил эди. 7 йилда ҳам аниқ мутахассислик ололмасдан дипломга УАШ, яъни “умумий амалиёт шифокори”, деб ёзиб беришади. Бу лавозим, қўпол қилиб айтганда, “ҳамширанинг акаси”, дегани. Яъни, умуман обрўси йўқ лавозим. Майли, буни қўйиб турайлик, 6-7 йиллик таълимда тўлов шартнома миқдори бошқа институтлардан кўра деярли 1,5 – 2 баравар юқори. Масалан, университетда ўқийдиган талаба учун 4,5 млн бўлса, тиббиёт олийгоҳларида 8 млн сўм тўлов амалга оширилади. Ҳолбуки, 6-7 йил ичида 4 йиллик таълимда ўқиганлар магистратурани битириб, 1 йил ишлашга ҳам улгуради, яна ойлиги 1,5 баравар юқори. Энди уйланиш ва бошқа муаммоларни қўйиб турайлик. Мана меҳнат вазирлигининг статистикасига эътибор берсангиз, УАШ мутахассислар етарли эмас. Яъни республиканинг ҳамма поликлиникаларида камида 4-7 тадан УАШ мутахассис етишмаяпти.
Табиий савол туғилади — нега? Сабаби аниқ — битирувчилар УАШ бўлиб ишлашни хоҳлашмайди. Сабаби, юклама кўп, ойлик эса жуда паст. Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган меъёрга кўра, 1 ставка учун 724 минг ёзувда қўлга тегиши эса 650 минг атрофида. Долларнинг кўчадаги курсида ҳисобласак, врач ойига 80-90 доллар ҳақ олади. Масалан, Полша билан солиштирсак, уёқдаги врачлар ўртача 2-3 минг доллар маош олишади. Яъни, 30 баравар юқори! Энди тиббиёт сифатини улар билан солиштириш ғирт аҳмоқлик бўларди. Шунинг учун мен билан битирган жуда кўп курсдошларим дори компанияларида ташвиқотчи бўлиб кўчама-кўча қиммат дорини тавсия қилиб, аҳолини алдашга мажбур бўлмоқда. Чунки улар юкламага мос равишда бўлмаган иш ҳақи тўланадиган жойда ишлашни хоҳлашмайди, ишлай олишмайди!
Келинг, солиштириб кўрайлик (бошқа касб эгаларини камситишдан йироқман). Масалан, ҳозирги ёшлар иттифоқи (собиқ камолотчи)ларнинг ойлиги 800-900 минг атрофида экан ёки айрим иш стажига эга врачдан кўп маблағ олишади. Очиғи, ўрта маълумотлилар билан деярли бир хил, баъзи ўринларда ҳаттоки кам ойлик олинади.


Масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. Ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнати ҳақидаги барча мақолалар айнан соғлиқни сақлаш ходимлари учун ҳам баб-баравар тегишли! Яъни шунча кам иш ҳақининг устига мажбурий чопиқ, кўча тозалаш, аҳолини рўйхатга олиш, пенсиясини пластикка ўтказиш ва ҳоказолар ҳам врач-ҳамшираларини бўйнига юкланган.
Энди УАШ фаолиятига назар ташласак. Қоидага кўра, УАШ 1 ставка иш жараёнида 6 соат иш жойида 40-45 нафар касал қабул қилиши (аслида, бу ҳам меъёрга тўғри келмайди, чунки бир беморга ўртача 15-20 дақиқадан кам сарфлаш сифатсиз тиббий кўрик ҳисобланади), қолган 2 соатда эса ўзига бириктирилган оилавий участкага беморларни кўриш учун бориши керак. Масалан, УАШ бўлиб Фарғонада ишлайдиган курсдошим мисолида ойлигининг тақсимотини қилиб кўрайлик. У ижарага 400 минг сўмдан туради. Ойига 100 минг атрофида “коммуналский тўлайди”. Поликлиникага бориб келиш учун 60 минг атрофида йўл харажатлари ва тушлик қилиш учун кунига 3-4 мингдан ойига 120 минг атрофида пул сарфлайди. Ишхонадаги ҳисобот, логистика, комиссия учун йиғимлари ойига камида 50 минг, баъзида 200 минггача боради. Энди шуларни ҳисоблаб кўрсак, ўртача 750 минг атрофида маблағ сарфлаяпти. Айтганча, бириктирилган участкага бориш учун алоҳида маблағ сарфлайди, у ҳам 100 минг атрофида, жами 850 минг сўм. Ана энди оиласи ва 2 фарзандини қайси пулга боқишини ким ўйлайди? Орттириб, бирор нима қилиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас.


Хуллас, Леонардо Да Винчи айтганидек: Математикага асосланмаган соҳа сафсатадир! Шу аҳволдаги врачлар республикадаги шифокорларнинг қарийб 60 фоизини ташкил этади. Шундай экан, азиз юртдошлар, депутатлар, сенаторлар, аввал врачларнинг меҳнатига муносиб ҳақ тўлашни йўлга қўйинглар, кейин тиббий сифат ва ҳоказолар ҳақида талаб қўйинглар!
Абдулазизхон Акрамов, шифокор

Ҳозирги давр энг юксак, инсонпарвар касб эгалари бўлган тиббиёт ходимларининг Ўзбекистонда энг хор бўлган давридир. Айниқса, давлат қаромоғидаги тиббиёт ҳодимлари моддий томондан жуда қийналмоқдалар. Улар давлат қарамоғида ишлашларига қарамай, ўз иш шароитларини ўз моддий маблағлари ҳисобидан тикламоқдалар.Тиббиёт ҳодимлари давлат даволаш муассасасида ишлашлари учун иш кийимларини — халатларни, канцелария маҳсулотларини (қоғозлар, ручкалар, журналлар , амбулатор карталар в.ҳ.к.), касалларни даволашда ишлатиладиган дорилар, шприцлар, пахта, боғлов материаллари, танометр, термометр, фонэндоскоп, давлат муассасаларини таьмирлаш учун, хўжаликда ишлатиладиган совунлар, қоғоз салфеткалар, ҳаттоки ёриқлик берувчи электр лампаларигача ўз ҳисобидан сотиб олмоқдалар.
Энг ачинарлиси шуки, давлат тиббиёт муассасалари ҳодимларини меъёрида ишлашлари учун юқорида кўрсатилган нарсаларни бермасаларда, шу нарсаларни текширувчилар орқали талаб қилмоқдалар ва жарима солмоқдалар! Олдин сен таъминлаб қўй, кейин талаб қил!!!
Ҳозирги кунда, тиббиёт ҳодимлари нафақат тиббиёт ҳодими балки, кўча тозаловчи, боғбон, ахлат ташувчи ходим хамдур. Ерталаб шифохона олдидан утсангиз шифокор ва хамшираларни куча супуриб богбонлик килаётганликларини куриб одамни рахми келади. Оддий кафеларда хам богбон ва куча тозаловчи ходимлари булади. Нега шундай катта шифохонада богбон ва тозаловчи ходимлар йукмикан деб уйлаб коласиз. Албатта бундай ходимлар бор ва улар когоздагина халос.
Ҳозирги кунда, тиббиёт ҳодимлари расмий ва норасмий ташкилотларнинг бадал тўловчилари ҳамдир. Хеч қачон тиббиёт ҳодимларини ҳимоя қилмайдиган марказий матбуотга мажбуран тиббиёт ҳодимларини обуна қилиш, врачлар ассоциациясига, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ташкилотига, ундан ташқари давлат санэпид назорат ходимлари, ўт ўчирувчилар, фавқулотда ҳолат текширувчилари, хокимят, прокуратура учун ва бошқа текширувчиларни боқишни хам тиббиёт ходимлари бўйнига илиб куйишган.

Агарда, Ўзбекистондаги фақат тиббиёт ходимлари бир-неча кунгина ишламаса, 100 минглаб одамлар турли касалликлардан ўлиб кетган бўлар эди. Хеч қайси касб эгалари врачларни ишини қилолишмайди. Врачлар эса ўзининг билими ва инсонпарварлиги билан ҳамма касб эгаларининг ишини қилиши мумкин.
Бутун дунёда, тиббиёт касб эгалари халқнинг энг олий жаноб вакиллари ҳисобланади ва юксак қадрланади.
Юртимизда ИИБ ходимларига турар уй жой ва кредитга машина ва бир қанча имтиёзлар берилмоқда. Лекин инсонларни соғлом ҳаёт тарзини таъминловчи шифокорларга ҳеч қандай имтиёзлар йўқ, уй жой беришмаса хам ойликларини тузукроқ қилиб беришса хам майлиди. Давлат шифохоналарига борсангиз кираверишингиздан «тиббий хизмат бепул» деган ёзувларни илиб ташланганини кўрасиз. Лекин аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат умуман қониқарсизлиги ҳақида жар солишни ёқтирамиз ,аммо бунинг асл сабабини излашдан ўзимизни олиб қочамиз. . Битта врачга юзлаб беморлар навбатда туришади, бунга энг асосий сабаб ойлик паст бўлгани учун кўпчилик малакалик врачлар хусусий шифохоналарда ишлашмокда. Ҳозирги кунда кўпчилик шифокорлар мажбурликдан ишлашмоқда. Шифокорга борсангиз биринчи киладиган иши исм фамилиянгизни сўраб қоғоз тўлдириш билан овора бўлади, чунки улардан ҳам текширувчилар шуни талаб қилишади.
Юртимизда бу соҳа алоҳида эьтиборга муҳтож. Биз жонкуяр шифокорларимизга маъсулиятли ишларида ривож ва сабр тилаб коламиз!

http://fikrim.uz/ дан олинди

 

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *