Эҳ,  порталчилар ,  порталчилар! (фелъетон)

 

Шу десангиз портал деган зап ажойиб нарса экан! Худди  Аловиддиннинг сеҳрли чироғини ичидаги жин каби нима истасанг шуни муҳайё қилади. Уй сўрасанг уй, мошин сўрасанг мошин, жа бўмаса   ҳокимлар уйингга бир икки қоп ун ташаб кетади. Айтишларича, кимлардир порталга ёзиб хотинли, кимлардир эрлик ҳам бўлиб қолишибди.

Буни ростлигига кафолат беролмайман. Лекин ман анча  шунинг орқасидан уйини ремонт қилдирган,  ҳали мактабда  ўқиётган ўғилчасигача намунали уйларни ундирган, ҳар ой “паёк”ка уч ҳисса пахта ёғи ва ун олишга эришган  ва бошқа бир қатор ютуқлар соҳиби  бўлган  тажрибали порталчи сифатида сизга баъзи маслаҳатларни беришим мумкин.

Биринчидан ёзишни,  сўрашни эплаб билиш керак. Бўлар бўлмағур тумандаги ҳаммага  тегишли муоммолар, амалдорларни  “қинғир”ликларини  ёзиб, овора бўлиб юрманг! Сабаби  ёзганингиз барибир айланиб яна бундан олдин қабулида  минг марта бўлган  ўша амалдорнинг қўлига келиб тушади.

Мисол учун,  қишлоғимизда маҳалла посбони шундоққина тутзорни бузиб  ташлаб, ўрнига ака укаларига бир эмас нақ иккита  данғиллама уйни қуриб олди. Биттаси исмини айтиб ўтирмай, ўзича қонун бузиляпди дея жар солиб, прокурорга, ҳокимга ва ниҳоят порталга ҳам мурожаат қилди.  Аҳмоқ бўлмаганида нақ  сал кам ярим гектар ердаги тутни ўз ўзидан биров қўпориб ташлаб ўрнига иморат солганини, нима ҳоким, прокурор ва бошқа амалдорлар кўрмади, билмайди деган хулосага келмасди.

Қурилган катта иккита уй нинамидики,  кўзга кўринмаса. Ундан кейин  бошида калласи бор қайси одам, миллионлаган пулларини таваккал қилиб,  ўз ўзидан дуч келган  жойга иморат қуради?  Жавоб аниқ, ҳеч ким!  Тўғрида, биз “жунглида” яшаётганимиз йўқ, давлатнинг ҳар бир қарич ериниям эгаси бор!

Фақат ўша ерни  “эгаларининг” ҳам  тили топишни ўзига хос йўллари бор. Сан миллион марта ёзганинг билан оладиган жавоб битта “ Фалончи Фалончиев ҳақиқатдан ҳам ноқонуний уй жой қурилаётганлиги аниқланди. У тегишли идорага тақдимнома киритилиб, бузиш чорасини кўриш топширилди” дея тепадагиларни  алдаш , йўқ пахтани бор дея президентни  алдаган  юзи без бўлиб кетган амалдорларга нима бўлибди, эй нодон? Ахир бекорга “қаловини топсанг қор ёнар” деган гап чиқмаган. 

 

 

 

Ким шу қаловни топса,  истаган ишини қила олишини  тушунганида ман исмини айтишни истамаган ҳақиқатгўй  идорама идора юриб, қонун ҳаммага баробарлигини исботлашга уриниб, Дон Кихотга ўхшаб юрмасди.

Ақли бор одам нокамтарликда айбламангу, каминага ўхшаб ҳар  “қорни ёнаётганини“ кўрганда  ундан фойдаланиб, қолишни билиш керак. Мана каллани ишлатганим учун  қўша қўша  уйли жойга, мошинага,  ёғликкина иш жойига эга бўлиб ўтирибманку.  Ишонаверинг охирги сафардаги “ёнаётган қорни” кўрганимда шахсан катта бир амалдор шахан кабинетига чақириб,  “шаҳар марказида ака сизга ўхшаган уддабуронларга тадбиркорларга ер ажратаётган эдик, шу боис сиздай одамни  биринчи галда лойиқ деб ҳисобладик”  дея   илтифот кўрсатдилар. Бу бежизга эмас, чунки ман айрим гўлларга ўхшаб мавҳумий адолатни эмас, фақат ўзимга фойдаси бор ҳақиқатни  излашни биламан!  Сихни ҳам, кабобни ҳа куйдирмаслик каби порталга ёзиш ҳам  катта “санъат”!

 

Эҳ буни англамаган порталчилар,  порталчилар!  Қўлингдан келмас экан  нима қиласан порталга ёзиб. Бўлмағур ҳақиқатни излаб, “бировнинг ғамини  егунча…..есанг”  бўлмайдими?

 

Тажрибали порталчининг айтганларини қоғозга туширувчи  Давлат Назар

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *