2018 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар банкротлик эълон қилиши мумкин

2018 йилдан Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга банкротлик ҳолатини татбиқ этилиши мумкин. Муҳокама учун эълон қилинганқонун лойиҳаси бунга гувоҳлик бермоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон қонунчилигида фақатгина юридик шахсларга нисбатан банкротлик жараёни татбиқ этилади. Қонун лойиҳасига мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган ёки давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган ҳамда кредиторлар талабларини қондира олмаган жисмоний шахслар ўрнатилган тартибда банкрот деб эълон қилиниши мумкин.

Мазкур норманинг киритилиши муносабати билан Фуқаролик кодекси ва «Банкротлик тўғрисида»ги қонуннинг қатор моддаларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиққан Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига кўра давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини олиб борган 158 минг нафар хусусий тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар ва фуқаролар 105,9 млрд сўм миқдоридаги қарздорликка эга.

«Амалиётда бундай қарздорликни ундириш имконияти мавжуд эмас, бироқ уни имконсиз деб ҳам айтиб бўлмайди», — дейилади қонун лойиҳасига берилган шарҳда.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.