«Камондан ўқ отиш» системаси иш бермади… Энди нима қилиш керак?

Рус эртакларида кўпинча «халқ қаҳрамони» сифатида подшоҳнинг кенжа фарзанди Иван-жинни кўз олдимизда гавдаланади. Бир эртак бор, сиз ҳам буни эшитган ёки телеэкранларда томоша қилган бўлсангиз керак. Хуллас, кунлардан бир куни подшоҳ учта фарзандларини уйлантиришга қарор қилади ва уларга ўзига хотин топиб қўйишлари учун бир ғайритабиий услубдан фойдаланишни таклиф қилади. Таклифга кўра, ўғиллар қўлларига камон олиб, унинг ўқини иложи борича узоқроққа отишлари керак бўлади. Камон ўқи қайси хонадонга тушса, ўша хонадон қизи юртнинг янги маликаси номига лойиқ кўрилар экан. Зўр-а? Бир тасаввур қилинг, подшоҳнинг уччала кап-катта фарзандлари ўзига умр йўлдош излаб топиш мақсадида катта таваккалчиликка қўл уришяпти. Омади келса, яхши хотинга учрайди, йўқса йўқ. Тамом.

Бу эртак-ку, ахир, эртакларда нималар содир бўлмайди, дерсиз. Мен бу эртакни сизга нима учун эслатдим? Чунки ушбу эртакда мен терма жамоамизнинг бугунги… йўқ-йўқ, нафақат бугунги, балки бутун 21 аср мобайнидаги ҳолатини кўрдим. Қандай қилиб, дейсизми? Ҳозир ҳаммасини бафуржа тушунтириб бераман.

Мана, неча йилдирки, бизнинг терма жамоамиз муваффақиятларига тўсиқ бўлаётган икки ҳолат мавжуд: биринчиси —  ўртоқлик учрашувлари, иккинчиси — бош мураббий масаласи. Келинг, шу охирги цикл ҳақда сўз юритайлик. Самвел Бабаян бошчилигида терма жамоамиз ўртоқлик учрашувлар вақтида қайси кучли, номдор рақибга қарши майдонга тушди? Африканинг қайсидир жамоасининг иккинчи таркиби, Иордания, Ироқ, Қирғизистон… Шундай тайёргарлик олиб бораётган терма жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита оладими? Саволни бошқачароқ қўяман: шундай тайёргарлик олиб бораётган терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқишни истайдими? Ҳоҳиш, истак борми? Мақсад, ният, ниятга яраша ҳаракат.. Ҳаммаси шуми?

Иккинчи муаммога қайтамиз. Бу энди алоҳида мавзу. Бу борада қалам аҳли сўз юритиб, таклифлар билдиравериб, чарчаб ҳам қолишди. Сўз увол! Қалам увол! Аввал Инелеевга терма жамоани топшириб кўрдик. Натижа чиқмагач, бошқарувни Қосимов олди. Ундан ҳам тайинли садо чиқмагач, Вадим Абрамов бошчилик қилди. Кейин яна Қосимов, кейин Самвел Бабаян. 2007 йилдан то бугунги кунга қадар вақтимизни шу тариқа зое кетказдик. Хато қилдик, хатони тузатишнинг ўрнига яна ўша хатони қайта такрорладик. Катта жарликни кўра билатуриб ҳам, уни айланиб ўтишнинг ўрнига, қайта-қайта ўша жарликка тушиб кетавердик. Ҳалиги «кўзларимиз кўр эди», деб кулгуга қолган депутатимиз ҳолатига ўхшаб, кўр кўзларимиз билан ўша жарлик томон қадам-бақадам юравердик. Бунинг оқибатида, кўриб турганингиздек,  бугунги ҳолатимиз намоён бўлмоқда.

АПЛ жамоалари бир неча йил қаторасига ЕЧЛда омадсизликларга дуч келавергач, асл муаммо қаерда эканлигини тезда пайқаб олишди ва ҳар бир Англиянинг топ-клуби ўз даражасидан келиб чиқиб, ўзига номдор бош мураббий қидириб топди. Қозоғистон ва Озарбайжон футбол клублари ҳам хорижлик бош мураббийнинг қўл остида еврокубокларда қатнашишга муваффақ бўляпти. Руслар ҳам мамлакат футболи даражасини ботқоқдан кўтара олган инсонлар сифатида ҳали-ҳануз ҳолландиялик Гуус Ҳиддинк ва Дик Адвокат эканлигини иддао қилишади. Хўш, биз-чи? Биз қачон шу ҳақиқатни тан оламиз? Бизнинг маҳаллий мураббийларимиз ўз чемпионатимиз даражасида эканини, бу мутахассислар билан ЖЧга йўл олиш тугул, ҳатто Осиёнинг гранд жамоаларини ҳеч йўқ бир маротаба ҳам енга олмаганимизни, енга олмаслигимизни қачон тушуниб етамиз? Ким тушуниб етади? Бу ҳақиқатга реал қарай оладиган, омадсизликларимиз учун айбни ўз бўйнига оладиган мард жавобгар инсон борми ўзи?

Яна юқоридаги эртакка қайтамиз. Терма жамоамиз мутасаддиларини ўша ўз ўғилларига ақлга сиғмас таклиф берган ўша подшоҳга ўхшатаман. 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида биз кимга, нимага ишондик? Қандай натижани кўзлаган эдик? Кўр-кўрона «камондан ўқ отиш»миди бизнинг мақсадимиз? На бир аниқ режа, на бир система ва на бир мақсад томон дадил ҳаракатланишлар кўринди. Ўхшаб қолса — «чиройли малика», ўхшамай қолса… Афсуски, ўхшамай қолди. Ўша рус эртаги қаҳрамони Иван-жиннига ўхшаб, ҳар гал «камон ўқимиз» ЖЧ йўлланмаси томон эмас, балки «қурбақа» ёнига тушаверди.

Бугун ушбу қинғириклар учун ким жавобгар? Халқнинг дардини ким эшитади? Шунча йилдан бери бир-хил хатоларни такрор ва такрор қайтарганимизга қараб айтадиган бўлсак — ҳеч ким! Алқисса, Эркин Воҳидов айтганларидек:

«Бизлар арра тортмоқдамиз,
Аррамизнинг тиши йўқ.
Нега арранг тиши йўқ, деб,
Сўрайдиган киши йўқ.» 

Энди гап бундай. Мадомики, Ўзбекистон футбол федерацияси ростдан ҳам терма жамоанинг ЖЧга йўлланмани қўлга киритишини чин кўнгилдан истар экан, буни энг аввало ўз ҳаракатлари билан исботласин. Барча ишни бош мураббий билан футболчилар зиммасига юклатавермасдан, катта куч хосил қилиб, шу вазифани амалга ошириш учун ўз ишига профессионаллик билан ёндошсин. Ўртоқлик ўйинлар борасида ҳам, бош мураббий масаласида ҳам мавжуд бўлган муаммоларни узил-кесил ҳал қилсин. Ана ўшандагина, шу иш амалга оширилгач, мухлислардан тўрт йил кутишни илтимос қилса арзийди. Акс ҳолда, ўн йилдан бери такрорланаётган хатолар яна қайтарилаверади. Бу ҳолатда эса, Одил Аҳмедов айтганидек, футбол ўйнашни умуман йиғиштириб қўяверса ҳам бўлаверади.

Мазкур мулоҳазамни Носиржон Тошматовнинг қуйидаги иқтибоси билан якунлайман:

«Футбол фанатлари, кўп хуноб бўлманг,
Кун келиб, жаҳонга чиқамиз бешак.
Бунинг учун… э ҳа, топдингиз, ўлманг,
Юқоридан катта кўрсатма керак.»

Темурмалик Тожиддинзода

16 комментариев

    1. Брат халкни дарди буларни киссасини тулдирмайдию буларга пул булса бас халк га жавоб бериш буларни кизиктирмайди Самвел ким бу узи каердан келди миллий терма жамоага кандай килиб мураббий булгани хаммаси пулни ортидан энди екотилган пулни урнини 10 баробар киб куймаса хаммаси бекор

    2. Буларда виждон булганида аллакачон истефога чикиши керак эди,пул учун булар онасини хам сотишга тайер,Суриядан хам ортда колиб кетди Узбекистон,

  1. Тан олайлик. Давлатимизнинг аклли амалдорлари ва оддий ахолисини кўпчилиги ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИ РАХБАРЛАРИНИНГ БАРЧАСИ ГЕГЕМОНЛИГИ ВА ЧАРМБЕТЛИГИ УЧУН ФУТБОЛИМИЗ ИШКИВОЗЛИГИДАН ВОЗ КЕЧИБ ЧЁТ ЭЛ КЛУБЛАРИГА КИЗИКИШАДИ. Лекин ФУТБОЛДА бу холга тушиб колишимизга ЖУРАТСИЗ СЕНАТОРЛАР ХАМ АЙБДОРДИРЛАР. ХАЙФ СЕНДАЙ ХАЛК НОИБЛАРИГА……….

  2. Мираброр усмонив давно кетиш керегиди проста давлатни пулин талан тарож килишвотти наф йук пулни ойликни оклаб.олиш керак хурматли фудбол федератсияси райси ва ходимлар уйалинг туфффу

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *