14—16 сентябрь кунлари Тошкентда «Болалар китоби» III республика фестивали ўтказилади

Тошкентда 14—16 сентябрь кунлари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда «Болалар китоби» III республика фестивали ташкил этилади.

Фестиваль нафақат Тошкент шаҳрида, балки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда ҳам ўтказилиши юртимизда кейинги пайтларда чоп этилган бадиий, илмий-маърифий, оммабоп нашрлар билан халқимизни кенг таништириш имконини беради.

Тадбир доирасида янги китоблар тақдимоти, шоир ва ёзувчилар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари, ёш қаламкашлар билан ижодий учрашувлар, мушоиралар, ношир ва матбаачилар билан мулоқотлар бўлиб ўтади. Сайил тарзида ташкил этиладиган тадбирларда «Энг фаол ёш китобхон», «Ёш китобсевар», «Менинг биринчи китобим», «Китобхон оила», «Китоб – беминнат устоз» сингари мавзуларда интеллектуал викторина, танловлар, мушоиралар, ижтимоий сўровномалар ўтказилади.

Манба: UZ24

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.