10 сентябрдан бошлаб 42 турдаги маҳсулотни давлат божини тўламасдан олиб кирса бўлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 4 сентябрида “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига биноан, шу йилнинг 10 сентябридан бошлаб 8 турдаги маҳсулот гуруҳлари акциз солиғидан озод этилади.

Шунингдек Президент 42та маҳсулот позициялари бўйича божхона тўловларига нисбатан 0 ставкасини белгилади.

Ушбу маҳсулотлар қаторига металл, фармацевтика, полимер, пардозлаш материаллари ва бошқалар кирган.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Манба: “Kommersant.uz”

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *