1 октябрдан бакнлар нақд кўринишдаги хорижий валютани сотишни бошлайди

Абдулла Арипов мамлакат бўйлаб барча тижорат банклари 1 октябрдан бошлаб мижозларга нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағларини сотиши ҳақида маълум қилди.

5 сентябрь куни Марказий Банк миллий сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан янгиланган қийматини эълон қилган эди. Журналистнинг келгусида ҳам валюта қийматини белгилашда миллий валютанинг девалвация қилиниш эҳтимоли ҳақидаги саволига Бош вазир «буни бозор кўрсатади», дея жавоб берди.

Reuters хабарига кўра, Арипов 1 октябрдан бошлаб мижозларга нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағларини сотишини қайд этди.

Айни пайтда банклардаги Конверсион бўлим томонидан аҳолига валюта сотиш амалиёти нақдсиз кўринишда амалга оширилмоқда.

 Манба: “Kommersant.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *