“Ўзсаноатқурилишбанк” хорижга картадан–картага валюта жўнатиш хизматини ишга туширди

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ конверсия картасидаги валютани хориждаги шахс конверсия картасига жўнатиш хизматини ишга туширди.

Маблағни ўтказиш учун жўнатувчи ва қабул қилувчининг конверсия картаси “Ўзсаноатқурилишбанк” филиалида очилган бўлиши лозим. Банкнинг конверсия амалиётлари бўлимида қайд этилганидек, карта 3 иш куни давомида очилади.

Конверсия картасига тушириладиган маблағ миқдорига бирор-бир чеклов белгиланмаган.

“Ушбу пластик картани терминал бор бўлган ҳамма жойда ишлатса бўлади: хоҳ у дўкон, дорихона ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот бўлсин”, — дейишди банк вакиллари.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *