“Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 августдаги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси – Ташқи иқтисодий фаолият, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Улуғбек Рўзуқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 августдаги фармонига мувофиқ, Нодир Отажонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси – Ташқи иқтисодий фаолият, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари этиб тайинланди.

Манба: Uzbekistan 24

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.