“Ўткан кунлар” романи инглиз ва француз тилларига таржима қилинмоқда

Ислом Каримов фонди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз ва француз тилларига таржима қилиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда фонднинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинди.

“Ўзбек романчилигига асос солган мазкур асар ХХ аср ўзбек адабиётининг нодир намунасидир. Деярли ярим аср аввал ёзилган роман ҳали-ҳануз энг кўп ўқиладиган асарлардандир. Ўзбекистонда миллий мерос бўлган “Ўтган кунлар” романи хориж ўқувчилари орасида ҳам ўз мухлисини топади”, — дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *