“Қора бозор”: таслим бўлишни ҳоҳламаяпдими ёки таслим қилишни исташмаяпдими?

1 193 views

Сентябрда ва октябрни бошида валюта айирбошлаш билан боғлиқ “қора бозор” қарши кураш менинг назаримда одатдаги компаниябозликдай ўз актуаллигини йўқотгандай. Сабаби ҳар куни “ким ўзар”га қўлга тушган долларфурушлар ҳақида хабарларни тарқатаётган оммавий ахборат воситалари жимиб қолишди. Писиб пана жойларда юрган “қора бозор” вакиллари яна очиқчасига, ўтган кетганнинг олдини “доллар оламан” дея “тўса” бошладилар. Бошқа жойларни билмадим, аммо Хоразмда ана шундай ҳолатни истаган одам кўриб турибди. Билмадим, балким кимлардир кўрмаётган бўлиши ҳам мумкиндир. Очиғи шахсан менга валютафурушларнинг заррачаям зиёни йўқ. Аммо шунча йилдан бери очиқчасига ҳамманинг кўзи олдида жиноят содир этилишининг яна давом қилиши давлатга, ҳуқуқ тарғибот органларининг обрўсига таъсир кўрсатмай қолмаса керак.
Қоғоздаги қонун билан амалдаги қонун айрича бўлиши қайси соҳада бўлишидан қаътий назар яхши эмас. Негаки «қонун устиворлиги» тамойилига арзимасдекгина ҳолат каттагина путур етказиши мумкин. Ўйланиб қоламан “қора бозор” таслим бўлишни ҳоҳламаяпдими, ёки кимлардир таслим қилишни исташмаяпдими? Агар шу долларфурушлар жудаям керак бўлса марҳамат, уларни фаолиятини қонуний қилиш чорасини кўриш керак! Марҳамат тегишли рухсатнома берилсин, белгиланган тартибда давлатга солиқ тўласин. Депутатлар тегишли идоралар билан бамаслаҳат шундай тадбирларни амалга оширсин. Акс ҳолда эрта индин яна “эски ҳаммом, эски тос” бўлиб қолмаса деб қўрқаман.
Давлат Назар

4 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.