“Миша, пахта отмен!”(Файзбоғчилар нима дейди?)

“Кўп марта тақиллатилган эшик ҳаргиз очилмай қолмас”, деган пурҳикмат гап бор. Ҳар ҳолда, бу ҳикматнинг ҳақиқати неча замонлар ўтса-да, турфа йўсин, турли усулларда юзага чиқаверади…

22 cентябрь тонгидан интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 22 сентябрь куни соат 17:00га қадар пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини ортга қайтариш бўйича топшириқ берилгани ҳақидаги хабар яшин тезлигида тарқади. Бу, табиийки, ўзбек интернет контентидаги “фикрлар портлаши”га сабабчи бўлди.

Айтиш жоиз бўлса, бу хабарни юқорида айтилган “кўп марта тақиллатилган эшикнинг очилиши”га менгзаш мумкин. Зеро, бизнинг “Fayzbog.uz” сайтида ва бошқа интернет нашрлари, ижтимоий тармоқларда пахтага мажбурий жалб қилиш мавзуида кўплаб чиқишлар бўлди, муносабатлар билдирилди. Қолаверса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ саммитидаги илк тарихий чиқишида ҳам Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилгани ҳақидаги фикрлар бор эди. Халқаро минбарда баралла айтилган бу гаплардан кейин ҳам одамларнинг мажбуран пахта йиғим-теримига жалб қилиш, мундоқ олиб қараганда, мамлакат раҳбарининг дунё миқёсидаги сиёсий имиджига салбий таъсир қилиши турган гап эди. Шу ва бошқа сабабларга кўра, кўпчиликни қувонтирган воқеа рўй берди.

Хўш, бунга интернет фойдаланувчилари қандай фикр билдиришмоқда? Келинг, уларга бир назар ташлаймиз:

Бахтиёр Шералиев:
“Ўз-ўзини алдашда бизга етадигани йўқ. Ўз ихтиёримиз билан илтимос, мени пахтага жўнатинг деб тилхат ёзамизу, қайтинглар деб шунчаки йўлига айтилган бир гап учун ярим кечаси бўлса ҳам кўрпа-тўшагимизни олиб қулликдан озод бўлган кишидек уйга қараб чопамиз! Ҳурматли «амалдорлар», энди бас қилармиз-а, совет-совет ўйинини?!”
**
“Мактаб ўқитувчисининг бир-бирига дегани:
— Ўзи биринчи чоракда дарсда нима ўтиш керак?
— Билмасам, 40 йиллик тарихимда ҳали биринчи чоракда дарс ўтмаганман”.

**
Дима Қаюм:
“Мен Ёш Иттифоқчи Дима Қаюм, бугундан бошлаб ўз ташаббусим, хоҳишим билан пахтага чиқмоқчиман!
Миллий бойлигимиз пахтани нес-нобуд қилмай теришга қасамёд қиламан!!!
Пахтада макарон берса ва совуқ хона бўлса ҳам, индамай ейишга, борига шукр қилишга сўз бераман!
Агар мен қасамёдимни бузсам, ҳар қандай чора кўришсин!
Шунақа деб қасамёд қилворишса жуда хурсанд бўлардик!”

**
Саид Комил Холхўжаев:
“Федя, концертлар отмен, ҳамма пахтага! Қани отряд, олдинга қараб қадам бос!”

**
Темурмалик Тожиддинзода:
“Бир-иккита танишларимнинг таъкидлашича, пахта териш масаласи икки кундан кейин тикланар экан. Яъни, ўқитувчилар, талабалар ва тиббиёт ходимлари икки кундан сўнг, яна далага ҳайдалар эканлар. Айтишларича, Мирзиёевнинг БМТдаги нутқидан сўнг, ўша ердан халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) юртимизга текширув билан келибди. Хуллас, бари — эски ҳаммом, эски тос бўлиб қолмоқда. Ҳар доимгидек, касални даволатишнинг ўрнига уни яширишни маъқул кўришмоқда. Аммо унинг иситмаси барибир ошкор қиляпти-ку, яъни, кки кишининг вафот этгани тўғрисида аллақачон бутун дунё хабар топган бўлса керак.. Фойдаси борми?”

**
Нурбек Алимов:
“Пахтадан қочиб, пулга справка тўғрилатиб, пул бериб, ўрнига одам жўнатганларга ажаб бўпти, коррупционерлар х….ов)) Ўрнингизга жўнатган одамдан пулни ярмини сўраб юрманг, жоизмас”.

**
Шунқор Чориев:
“Ўқитувчилар “биз қайтмаймиз”, дейишаётганмиш”. (“Шум бола” фильмидан)

**
Аброр Умаров:
“Пахта далаларидан талаба, ўқитувчи, шифокорларни қайтариш борасида кўрсатма берилганини ўқиб қолдим. Бу яхши, йўғе, супер янгилик! Жуда ҳам хурсандман! Бунинг учун Президентимизга катта раҳмат!
Лекин мани бир нарса ўйлантиряпти. Фейсбукдагилар, Ватангадоларга энди асосий мавзу йўқ-ку! Ёзиб тайёрлаб қўйилган ўз манфаатлари учун тарқатишни мўлжаллаган маълумотлар, материаллани нима қилади? Ахир улар мана шунақа чиркин материаллар учун ҳақ олаётган эдику. Эҳ, бизникилар ҳаммасини белига тепди.
Фейсбук аҳлига янги нарса керак. Бир бирини гўштини ейдиган, бир-бирига қарши борадиган бирон нима керак. Ахир бу ерда ўзининг юксак ақл соҳиби эканлигини кўрсатмаса яна қаерда кўрсата олади? Чунки реал, чин ҳаётда уларни бирон бир тийинга олмайди.
Хуллас, кузатишда давом этамиз…”

**
Исроил Тиллабоев:
“Ассалому алайкум, Домла қалесиз, табриклайман пахтадан озод бўлибсизлар!
Кеч қолмай табрикка, дедим.
Раҳмат, раҳмат.
Қутулганимиз рост бўлсин!”

**
Мусанниф Адҳам:
“Мажбурий меҳнат бор! Пахта қуллиги бор! Мана, ҳукумат ҳам норасмий равишда бўлса-да, уни эътироф қилибди:
«21 сентябрь куни кечки соат 23:00да Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақида КUN.UZ’нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, шошилинч видеоселектор давомида бу йилги пахта терими мавсуми масаласи муҳокама қилинган. Йиғилишда пахта-йиғим теримида бўлган талабалар, ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини дарс жараёни ҳамда иш фаолиятига қайтариш масаласи кўриб чиқилган.
Ҳукумат раҳбари томонидан 22 сентябрь куни соат 17:00га қадар пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини ортга қайтариш бўйича топшириқ берилган.
Эндиликда фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш учун аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва «Фидойи ёшлар отрядлари» жалб қилинади».
Қани, «Ёшлар Итттифоқи» номли комсомоллар, фақат пахта қўйиш билан шуғулланавермай, энди пахта теришни ҳам қойиллатиб қўйинглар. Сизлар Ватанга хизматни шундай тушунасизлар-ку, ахир!”

**
Гулжаҳон Гунеш:
“Ўзбекистон тарихида янги бурилиш ва унитилмас сана. 22.09.2017 йил Пахта терим мавсумига ўқитувчи талаба ва шифокорларни пахтага жалб қилмаслик учун топшириқ берилди. Умид қиламанки, бу янгилик кейинги йилларда ҳам ўз кучини йўқотмайди”.

**
Шаҳриёрбек Хурсанбеков:
“Пахта — 2017 нинг гаштини 10 кун учун 150-200 $ берган «Пахтакорлар» дан сўранг. Аллоҳ сабр берсин”.
**

Хуллас, тармоқда ана шундай гаплар! Бир фойдаланувчи айтганидек, теримчилар Халқаро кузатувчилар юртимиздан кетгач, яна пахта далаларига қайтарилмаса бўлди!

2 комментария

  1. Аброр Умаров:
    “Пахта далаларидан талаба, ўқитувчи, шифокорларни қайтариш борасида кўрсатма берилганини ўқиб қолдим. Бу яхши, йўғе, супер янгилик! Жуда ҳам хурсандман! Бунинг учун Президентимизга катта раҳмат!
    Лекин мани бир нарса ўйлантиряпти. Фейсбукдагилар, Ватангадоларга энди асосий мавзу йўқ-ку! Ёзиб тайёрлаб қўйилган ўз манфаатлари учун тарқатишни мўлжаллаган маълумотлар, материаллани нима қилади? Ахир улар мана шунақа чиркин материаллар учун ҳақ олаётган эдику. Эҳ, бизникилар ҳаммасини белига тепди.
    Фейсбук аҳлига янги нарса керак. Бир бирини гўштини ейдиган, бир-бирига қарши борадиган бирон нима керак. Ахир бу ерда ўзининг юксак ақл соҳиби эканлигини кўрсатмаса яна қаерда кўрсата олади? Чунки реал, чин ҳаётда уларни бирон бир тийинга олмайди.
    Хуллас, кузатишда давом этамиз…”
    kungildagi gaplarni aytibdilar

  2. Пахта хечам отмен бумапти, биздан 300 мингдан куртдай санаб олищди. Яна обунага 250 мингдан бердик

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *