“Лукойл” Ўзбекистонга яна $3 млрд сармоя ажратмоқчи

“Лукойл” Ўзбекистонга яна $3 млрд сармоя ажратмоқчи ривожлантириш учун навбатдаги инвестициявий лойиҳани амалга оширади.

Бу борада Россия компаниясининг директори Алекперов шундай дейди: “Йил охиригача Ўзбекистонга ажратиладиган инвестициялар ҳажми $6 млрд.ни ташкил қилади. Бунга Ҳисордаги ($1,5 млрд) ва Қандимдаги лойиҳаларнинг тўлиқ битирилиши ҳам киритилган. Режага кўра, Қандимдаги қурилиш ишлари декабрда тугатилади ва объект фойдаланишга топширилади”.

“Қандим ва Ҳисордаги объектларнинг тўлиқ қурилишига яна $3 млрд ажратилади”, – деб қўшимча қилди у.

Компания томонидан Ўзбекистонда қазиб олинадиган газ ташқи бозорга йўналтирилади, деб аниқлаштирди компания вакиллари. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти компанияга амалдаги лойиҳаларнинг тугалланишидан сўнг янги ташаббусларни тақдим этиш кўрсатмасини берди.
“2021–2022 йилларгача бу ердаги инвестиция циклимизни тўлиқ тугатамиз деб ҳисоблаймиз. Бундан кейин газнинг кейинги қайта ишланиш, яъни газ кимёси йўналишидаги фаолиятимизни йўлга қўямиз. Ҳозир бунинг устида иш олиб борилаяпти ва маълум вақтдан сўнг ўз ишланмаларимизни намойиш қиламиз”, – дейди Алекперов.
“Соҳани ривожлантиришнинг логистик муаммоси шундан иборатки, истеъмол бозори Ўзбекистондан анча узоқ жойлашган, шунинг учун иқтисодиётдаги барча кесишувларни ўрганиб чиқаяпмиз ва албатта маҳсулотни истеъмолчига етказиб берамиз”, – деб қўшимча қилди компания раҳбари.
Қайд этиш лозимки, 23 сентябрда “Жануби-ғарбий Ҳисор” ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди. Бунинг учун йиллик 4,4 млрд куб. м қувватга эга бўлган газни комплекс қайта ишловчи ҳамда олтита газ йиғиш пунктлари ўрнатилди. Янги объектнинг ишга туширилиши Ҳисор газ конларининг қувватини йилига 5 млрд куб. мга оширади.

Ўзбекистон ҳисобига компания томонидан топиладиган газнинг ярмидан ортиғи тўғри келади. 2017 йилнинг сентябрь ҳолатига кўра, лойиҳаларда ЛУКОЙЛ бошчилигида топилган газ ҳажми 45 млрд куб метрга етди. Компания республика ҳудудидаги энг йирик инвесторлардан бири ҳисобланади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *