“Lex.uz” электрон расмий манба мақомига эга бўлди

42 мингдан ортиқ ҳужжатни жамлаган, фойдаланувчилар сони 60 мингга яқинлашган ушбу база 25 сентябрдан расмий электрон манба мақомини олди.

– Lex.uzда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар жойлаштирилаётганлиги, энг асосийси, базанинг расмий манбалар қаторига киритилгани аҳолига ҳуқуқий ахборот етказиб бериш борасидаги ишларни янада жонлантиради, – дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бўлим бошлиғи Бобур Каримов. – Ҳозирда ўзбек ва рус тилларидаги 42 мингдан ортиқ ҳужжат жамланган ушбу базадан рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 60 мингга яқинлашди. Бир кунда ушбу базадан 13 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахс бепул фойдаланмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу чорага оид кўрсатмаси жорий йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Базадан нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки АҚШ, Россия, Германия, Испания, Хитой, Норвегия, Франция, Жанубий Корея, Япония ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳам фойдаланмоқда.

Қайд этиш лозим, веб-сайтнинг хозирда Facebook.com ижтимоий тармоғида ўз саҳифаси ҳамда “Telegram” мессенджерида  t.me/lexuzofficial  канали очилган.

Манба: “Kommersant.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *