“Янгиобод” бозори (“Тизиковка”) Бектемирга кўчирилади

Истеъмолда бўлган товарлар савдосига ихтисослашган “Янгиобод” бозори ўрнида “Яшнобод” технопарки барпо этилади, деб хабар беради Илм-фан ва технологиялар агентлиги.

Икки ой давомида бозор Тошкентнинг Бектемир туманига кўчирилади. Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар Яшнобод туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида шундай белгиланган.

“Янгиобод” бозори ҳудудининг ярмини “Яшнобод” инновациявий технопарк маъмуриятига берилади. Тахминан 7,5 гектар майдонда маҳаллий ва халқаро мутахассисларнинг илмий ишланмаларига асосланган ва инновациявий, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва юксак илмий асосга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ва ташкилотлар жойлашади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.