Фото: Туман ҳокимлиги, вилоят ҳокимлиги ва туман соғлиқни сақлаш бошқармасидагилар бу ҳолатдан хабардормикан?

Қуйида келтирилган суратлардаги бино ташландиқ, ҳеч ким яшамайдиган бино эмас. Фарғона вилояти, Ўзбекситон тумани, Қоратепа ҚФЙга қарашли Шифохона. Мана шу бинода элликка яқин инсонлар ётиб даволанмоқда. Муолажа учун юзлаб одамлар келиб кетади. Бино авария ҳолатида. Бинода иситиш тизими йўқ. Шароит йўқ. Лекин мана шундай аҳволда шифокор ва ҳамширалар беморларга тиббий (агар бу шароитни тиббий ёрдам бериш деб бўлса) ёрдам кўрсатмоқда. Бу бинода соғ одам ётса, бу аҳволда аниқ касал бўлади. Бугунги кунда президент «биринчи ўринда соғлиқ» демоқда. Туман ҳокимлиги, вилоят ҳокимлиги ва туман соғлиқни сақлаш бошқармасидагилар бу ҳолатдан хабардормикан? Ўз яқинлари касал бўлса шу ерга ётқизармикан?

Ўтган йили Соғлиқни сақлаш вазирлигига бюджетдан ажратилган пул ишлатилмай қолиб кетгани ҳақида баёнот беришганди. Бюджетдан ажратилган пулларни ишлатмай, ишлата олмай, тўғри тасарруф эта олмаган раҳбарларга мингдан минг «раҳматлар» айтгин келади.

Бу бинода даволанаётган беморларга: Сизларнинг келажакларинг буюк, шукр қилинглар. Совуқ, авария ҳолатидаги бинода, устинглардан чакка ўтиб ётсанглар ҳам осмонимиз мусаффо, дегим келди.

Сайид Ислом

2 комментария

  1. Бир неча марта борганман. Зур, малакали шифокорлари бор. Атроф кишлоклар шу ерга келишади. Хакикатдан бинолари иккинчи жахон урушини эслатади. Каекка карайди мутасаддилар???

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *