Дискотека

Болалигимда бу сўзни кўп бора эшитардим. Қандай жой эканлигини кинолардан кўриб, тасаввур уйғонган эди. Тошкентга борганимда ўз кўзим билан «Дискотека»га кўзим тушган. Жирканганман. Пойтахт кўзимга бошқа дунё каби кўринган. Биринчи айтган гапим «Алҳамдулиллаҳ, бизда бундай жирканч нарсалар йўқ», дегандим.

Яқин-яқингача бундай жойларни Пойтахтдан бошқа ерда учратмас эдик.

*******

Фарғона вилояти, Янгиқўрғон туманида учта «Дискотека» фаолият олиб борар эди. «Вавилон», «Троя» деган ном остида очилган «Дискотека»лар шу қадар машҳур эдики, довруғи бутун водийга тарқалганди. Водийни кўп ерларидан бу «Дискотека» номи остидаги «Стриптизний клуб»ларга одамлар келар эди. Эди, дейишимга сабаб, бу фаҳшхоналар икки ҳафта аввал барчаси ёпилди. Ёпилишига асосий сабаб: Халқ норозилиги бўлди. Янгиқўрғонликлар бу ишларга қаттиқ норозилик билдириб, ёпиб юборишди. Ўтмишда «босмачи» номи остидаги Шерматларни тарбия қилган бу ерликларда ҳали ор-номус, масъулият, фарзандлар тарбиясига эътибор бор экан.

*******

Қуйидаги расмларда Қўқон шаҳридаги иккита энг ашаддий «дискотека»лар илова қилинди. «Ягона» ва «Трой» номи остидаги бу фаҳшхоналар Қўқонликлар тарафидан: «Иймон шахри, ислом шаҳри, хонлар шаҳри», деб мақталадиган бизнинг шаҳримизда фаолият олиб боряпти. Қўқонликлар тилида «ҳарп», «қишлоқи», деб аталидаган Янгиқўрғонликлар бепарво бўлмаган бу масканлар Қўқонда бемалол ишлаб турибди. Қўқонликларда ор-номус йўқми? Фарзандлар тарбиясига эътибор йўқми? Нима учун бу ишларга панжа ортидан қараб, барчасига кўз юмамиз?

*****

«Биз секуляр давлатмиз, эркинликни чеклашга ҳеч кимни ҳақи йўқ, ким хоҳласа масжидга, ким хоҳласа дискотекага борсин», дейдиганлар бир оз шошмасин. Тун кириши билан бу маскан эшиги остида тўпланадиган одамларга назар ташладим. Масжидлар эшиги остида туриб, вояга етмаганларни қайтарадиган милиция ходимлари йўқ. Гўдак бўлган қизлар, коллеж ёшидаги йигитлар таниш-билиш қилиб кириб кетаётганига ҳеч ким эътибор қаратаётгани ҳам йўқ. Бу фаҳшхоналар қўшмачи ва фоҳишаларни «клиент» овлайдиган масканига айланган. Кимга фоҳиша керак бўлса жойни ҳам, қизни ҳам топиб берадиган одамлар учун тайёр иш жойи. Авваллари «трасса» деб номланадиган «Чархий» кўчаларида энди бу фоҳишаларни учратмайсиз. Улар ўзига жуда яхши макон топган.

Дискотекалар «Трамадол», «Лирика», каби гиёҳванд моддалар туркумига кирувчи таблеткалар бозорига айланган. Қора дори, какаин, наша каби “наркотик“ларни ортда қолдирган бу таблеткалар, ёшларни ажал сари етаклайдиган оғуга айланган. Кунда-кун ора пичоқбозликлар бўлиши оқибатида, бир неча инсонлар умрига нуқта қўйилади. Коллеж ва институтлардаги пичоқбозликлар илдизи мана шу ерда томир отаётган бўлса не ажаб…

Бугун биз «Миллийлик, Маънавият, ислом» деб жар соляпмиз. Миллийлик томирига тушган қурт, маънавиятни кемирувчи бу балоларни эса кўрмаганга олиб кетамиз. Мутасаддилар «ёт ғоялар, ақидапарастлар», деб ислом ва унинг шиорлари бўлмиш соқол ва ҳижоб билан курашиб юрган вақтларида, ёшлар ҳақиқий ёт ғоялар таъсирига тушиб қоляпти. Масжидга киришидан эмас, мана шундай фаҳш масканларига киришидан қайтарганимизда, ёт ғоялар, ғарб маданиятига тушиб, динини, миллатини, ёшлигини сотиб юбораётган мана шу авлод билан курашганимизда — аҳвол бу даражада аянчли бўлмас эди. Афсуски, бу каби масканлар бемалол фаолият юритяпти. Ҳеч кимни парвосига келмайди…

Барча-барчадан бу постни тарқатишларини, дискотека номи остидаги фаҳшхоналарга қарши эканини билдиришларини, ҳар ким имкони даражасида ўз шахарларидаги шундай масканларни ёпилиши учун қўлдан келганча ҳаракат қишларини илтимос қилардим. Бепарво бўлмайлик!

© Саййид Ислом

4 комментария

  1. Хамма замонлар учун долзарб мавзу… Бозор деган нарса бор. Товар ёки хизмат курсатиб жамият кун кечиради. Хар кандай товар ёки хизматни нархини талаб ва таклиф, харидорлар муносабати белгилайди. Агар кайсидир товар бозорда куп булса уни нархи арзон булади, кайсиниси камёб булса уни нархи киммат булади. Бу тенденция нафакат бозорда балки ижтимоий хаётимизда хам уз аксини топади. Агар мана шундай дискотеларага талаб булмаса хеч кайси ишбилармон бунча пул сарфлаб бундай бизнесга кул урмайди.

  2. Махаллийчилик килманг, одамлар бир фойда қиламан деб ўн зарар етказади. Шу ўзини диндор билганлар мулойим гапиришни билмайди. Шайх хазратларидан хеч ўрганишмаган. Андижонда Улуғбек қори бор эди, хар гапида харп, консерва банка, тупой деб ваъз қиларди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *