«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК барча йўналишдаги қатновларга авиачипталарни миллий валютада сотишни бошлади

Йўловчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан бажарилувчи барча йўналишдаги қатновларга авиачипталарни миллий валютада сотишни бошлади. Бу ҳақда МАК расмий сайтида хабар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиачипталар барча тоифадаги йўловчилар (Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентлари)га миллий валютада сотилади. 

Тўлиқ маълумотни МАК қатновларига авиабилетларни сотувчи расмий офислардан ёки авиакомпаниянинг call-center марказининг 140-02-00 телефон рақами орқали олиш мумкин. Авиачипталарни, шунингдек, авиакомпаниянинг www.uzairways.com расмий сайтида брон қилиш ва сотиб олиш мумкин.

Манба: “Daryo.uz

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.