«Паспорт столи» учун бланкаларни Telegram орқали олиш мумкин

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида фойдаланилувчи бранкаларни Telegram мессенжери орқали бепул олиш мумкин.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси мутахассислари зарур бланкани топиш ва юклаб олиш имкониятини берувчи махсус @PassportInfoUz_Bot ботини ишга туширди. Бланкалардан ташқари бот у ёки бу давлат хизматидан фойдаланишда зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини ҳам тақдим этади.

Бот ёрдамида вақтинчалик ёки доимий прописка, паспорт, хорижга чиқиш учун рухсат стикери, фуқароликни олиш ёки ундан чиқиш, хориждан меҳмонларни таклиф қилиш ва бошқаларни расмийлаштириш учун бланкаларни юклаб олиш мумкин.

Манба: “Gazeta.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *