«Нима учун фарзандларимиз бу шафқатсизликка гувоҳ бўлиши керак?». Дайди итнинг отилиши тошкентликларни ғазаблантирди

«Mehr va Oqibat» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти 26 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида итнинг отиб ташланишига гувоҳ бўлган боланинг онасидан тушган ариза ҳақида маълум қилди. Ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда, деб ёзади «Газета.uz».

Чилонзорлик аёлнинг маълум қилишича, 25 сентябрь куни унинг ўғли кўчада «қўлида ғилофга солинган милтиғи бўлган камуфляждаги икки эркак»ни кўрган. Орадан бироз вақт ўтиб, дўконга кетган бола уйга қўрқув билан қайтиб келган. У онасига бу икки эркак итни отиб ташлаганини айтиб берган.

«Бири итнинг оёғига, иккинчиси эса кўкрагига ўқ узган. Ит чиқинди қоплари ортига яширинишга уринган. Итни ўлдирганидан сўнг, улар ҳайвон ўлигини катта қора сумкага солди», — деб ёзади аёл.

Она воқеа жойига бориб, вазиятни суратга олмоқчи бўлган, бироқ бола бунга қаршилик кўрсатган, чунки ўзи гувоҳ бўлган воқеадан қўрқиб кетган. Орадан бир неча соат ўтиб боланинг ҳарорати кўтарилиб кетган — онанинг қайд этишича, фарзанди қаттиқ асабийлашганида шундай бўлади.

Аёл ўз аризасида «Mehr va Oqibat» жамиятидан вазиятга аралашишни сўраган, чунки бу каби ҳодиса «бошқалар болалар билан содир бўлиши мумкин».

Ҳолат юзасидан «Газета.uz» нашри «Mehr va Oqibat» жамияти ижроқўми раиси Темур Орипов билан суҳбатлашди: «Биз ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз, ёшларга болалигидан меҳр ва мурувват туйғуларини сингдириш мақсадида мактабларда зооҳимоя суҳбатларини ўтказамиз, бу вақтда эса катталар ўзининг шафқатсиз ҳаракатлари билан даҳшатли намуна кўрсатмоқда».

«Биз бир нарсани англаб етишимиз керак — жамиятда бу каби ҳодисаларнинг тез-тез юз бериши келажакда тирик мавжудотларга нисбатан шафқатсизлик кўпчилик томонидан қораланмайдиган одатий ҳол сифатида қабул қилинишига сабаб бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилди Темур Орипов.

Тошкент шаҳрида юз берган эгаси йўқ жониворларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари ҳақидаги хабарлар Facebook’да ва Telegram мессенжерида ҳафта бошидан бери мунтазам пайдо бўлмоқда. 23 сентябрь куни эса шаҳар ҳокимлиги дайди ҳайвонларни тутиш бўйича ҳаракатларни кучайтиришини эълон қилган эди.

Манба: “Daryo.uz”

6 комментариев

  1. o! necha yoshdeykaaan u bala-paqir, a?..

    anetta godagidan tortib endi tili chiqayotgani ham musibat ichida. tanalari burdalanib ketgan ota-ona, aka-ukalari loshi oldida tuni bn qop ketyapti.
    agar oshanaqa sinov kesa, bu isitma qipqogan bala aqldan ozarakan-da…

  2. Бир хамсям борди узи улди Хотин бола чакаям йук тайни бир гала ити колди. Шу десанги уша итлар куп зеон бердида вакт утиши бн купаеб одамларни товук комади торпо босиб улдириб еб бошади. Лекин бир дегандан улдираман сесдан дорланган гушт олиб келсам ичи куеиб улади гувохи булганман икки инсонни бири ит оторди иккинчиси махаллий овчи у хам икки уч ит отиб бир касалга ити суеиб берган экан узим гувохиман уша икки овчни бири хор булиб жойда колди иккинчси тирнокга зор фарзандсиз ушаларни куриб ман хам индамадим 10 йилдан бери шу ахвол. Оллохдан куркдим тегмадим

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *