«Яшнобод» технопарки «Янгиобод» бозори ҳудудига жойлаштирилади

Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда «Яшнобод» технопарки дирекцияси технопарк резиденти мақомини олиш учун инновацион ишланмаларни саралашни бошлади.

Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, бугунги кунда 3D-принтерлар ва кўп функцияли онлайн касса аппаратлари ишлаб чиқаришни режалаштирган икки корхонага резидентлик мақоми берилган.

«Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун Тошкентда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни мўлжаллаган ҳар қандай корхона, пойтахтнинг қайси туманида жойлашганидан қатъи назар, ариза топширишлари мумкин.

«Яшнобод» технопарки «Янгиобод» бозори ҳудудининг ярим қисмини — 7,5 гектарга яқин майдонни эгаллайди. Аввал фойдаланилган товарлар савдосига ихтисослашган «Янгиобод» бозори эса икки ой муддатда пойтахтнинг Бектемир тумани ҳудудига кўчирилади.
Инновацион технопарк дирекцияси Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Мажнунтол кўчаси 5-уй манзилида жойлашган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *