«Автотест» фириблари фош бўлди

Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрь куни қабул қилинган 693-сон қарори буйича «Юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йилда қайта ошириш» бўйича ҳуқуқ фақат «AVTOTEST REPORT» масъулияти чекланган жамиятига берилган эди.

Қарор ижросини таъминлаш бўйича «AVTOTEST REPORT» МЧЖ  Қоракалпоғистон республикаси ва 12 та вилоятларда ФИЛИАЛЛАР ташкил этилиши шарт эди.

Аммо «AVTOTEST REPORT» МЧЖ вилоятларда ФИЛИАЛЛАР очиш ўрнига ўз ваколатларини бошқа учинчи юридик шахсларга берганлиги маълум бўлди.

Хусусан, Самарқанд вилоятида «Юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йилда қайта ошириш» курслари «AVTOTEST REPORT» МЧЖ (СТИР302368520)нинг Самарканд вилоят ФИЛИАЛИ томонидан эмас, балки «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ (СТИР305121289) томонидан ЛИЦЕНЗИЯСИЗ амалга оширилиб келинмоқда.

«AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖга (СТИР305121289) 2017 йил 6 ноябр куни Самарқанд шаҳридаги Ягона дарча маркази томонидан №551850 реестр рақами билан юридик шахс гувохномаси берилган.

«AVTOTEST REPORT» МЧЖ солиқ харажатларини камайтириш мақсадида вилоятларда ФИЛИАЛЛАР очмаганлиги эҳтимоли бор.

Солик кодекси бўйича, ишчилар сони белгиланган меъёрлардан ошган корхоналар Ягона солиқ ўрнига Қўшилган қиймат солиғи (НДС) тулашлари белгилаб қўйилган.

«AVTOTEST REPORT» МЧЖдан ташқари бошқа бирон бир юридик шахсга «Юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йилда қайта ошириш» ваколати берилмаган.

Бундан келиб чиқадики, вилоятлардаги «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖга (СТИР305121289) ўхшаш корхоналар ЛИЦЕНЗИЯСИЗ фаолият олиб бормоқда.

Алданган вилоятлардаги юридик шахслар ҳайдовчиларига ҳолат юзасидан тегишли давлат органларига мурожаат этишни маслаҳат берамиз.

Мирзо Субханов

32 комментария

  1. Карорни синчиклаб укиб чикдим ва ва коганларга хам маслахат бераман шундай укиб чикишни, у ерда филиал очасами, МЧЖ очасами укитачан деган маъно чикяптику.!! Сизнинг фикрингиз конуний хато чикса сизга нисбатан фикримиз узгаради, урганилмаган асоссиз тухматга айланади. Харакатни килинг ёки туйдан олдин ногора чалманг!

  2. Автотестга бир маслахатим факат юридик макомига зга хайдовчиларни эмас шахсий транспорт хайдовчиларини хам укитинглар лекин укувчиларни ДАН базасидаги купол коида бузарларни укитиш керак шунда манимча тугри булса керак. Сабаби сиз укитмокчи булган хайдовчилар ичида сизни укитувчиларингиздан бир неча бор тажрибали ва коидаларни чукур биладиган хайдовчилар куп.

  3. Илони бошини йўқ қилиш керак,мансабидан фойдаланиб Иновацион ғоямуш э маймун энди ўқиётган одамга ўргатасан. Мустақил бўлганимиздан бери қонун ўзгармаган,қўшимча киритилган. Хайдашни билган ўқиб ЙХХБ томонидан берилган права(хайдовчилик гувохномаси бор) нега сен уни ўқитасан. Бош вазир қўл қўйганми жавоб берсин А. Арипов. Нега халқ АВТОТЕСТни боқиши керак. Бундай қарорни қабул қилишдан олдин пул қаерга кетишини ўйладими. Агар бу Давлат ташкилоти бўлганда хам майли эди. Давлатим равнақи,бойлиги учун тўларди.Бу битта мулозимни мулозимни,бошлиқни олдига орқамачасига кириб борадиган одам чўнтагига кираётганини билармикан

  4. Оддий арифметика .Агар тахминан 2 млн.корпоратив авто хайдовчи Автотестда 2 хафта укишига 350 м.с.дан пул утказса бу 700 миллиард сум ёки 85 миллион америка долларидан зиёд пул булади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *