«Ангрен» ЭИЗда керамогранит ва керамика тоштахталарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

30 август куни «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида сирланган керамогранит ва керамик тоштахталар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун Хитойнинг Gulf Cable Trading Company компанияси ўзбекистонлик шериклари билан биргаликда National Ceramics қўшма корхонасини ташкил этди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 21,1 млн доллар бўлиб, ушбу маблағнинг 20,9 млн доллари тўғридан-тўғри инвестициядир.

Бизнес-режага кўра, лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 млн кв. м. керамогранит ва 2,5 кв. м. керамик тоштахтани ташкил этади. Умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг энг камида 30 фоизини (11−12 млн доллар, улардан керамогранит экспорти — 4,5−5 млн) Марказий Осиё, МДҲ давлатлари ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Корхонада Италиянинг Sacmi компаниясининг энергия тежовчи технология линияси ўрнатилган. 80 дан зиёд иш ўринлари ташкил этилиб, Ангрен коллежларининг 50 нафар битирувчиси иш билан таъминланади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *