«Афросиёб» электропоездларига техник хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

«Ўзтемирйўлмаштаъмир» шўъба корхонаси ҳудудида юқори тезликда харакатланувчи «Афросиёб» электропоездларга техник хизмат кўрсатиш маркази қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Марказ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бошқаруви раисининг 2016 йил 12 февралдаги «Юқори тезликдаги электропоездларга хизмат кўрсатиш цехини қуриш ҳақида»ги буйруғига биноан барпо этилди.

Марказ учун ажратилган умумий майдон 10909,0 квадрат метр бўлиб, қурилиш майдони 10273,0 квадрат метрни ташкил этади. Узунлиги 253 метр, эни эса 42 метрдан иборат. Лойиҳа доирасида бу ерда энг замонавий ускуналар ўрнатилади. Ҳаракат таркибининг ғилдиракларини чархлаш дастгоҳи, локомотивнинг мураккаб сурилувчи қисмини алмаштириш, электропоездлар вагони ғилдиракларини ва кондиционерларини ечиб олиш, электропоездлар ғилдиракларини текшириш ускуналари шулар жумласидандир. Шунингдек, асосий бинода 2 та 10 тонналик, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш хоналарида 2 та 15 тонналик кранлар ўрнатилди.

Марказда узунлиги 96 метр, эни 9 метрдан иборат маъмурий бино ҳам қад ростлаган. Ушбу бинонинг биринчи қаватида 15 та, иккинчи қаватида 22 та хизмат хоналари мавжуд. Хоналар замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

Шу кунга қадар тезюрар электропоездга Ўзбекистон локомотив депоси ҳудудида қурилган таъмирлаш цехида техник хизмат кўрсатилар эди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *